Жорий йилнинг 23 апрелида Жиззах шаҳар ва туманлар ҳокими ўринбосарларига, хизмат фаолиятини амалга ошириш учун 40 та янги замонавий “Nexia-3” автомобиллари топширилди, Жиззах вилояти ҳокимлиги.
Тадбирда сўз олган вилоят ҳокими Улуғбек Узаков Ўзбекистон Президенти томонидан қабул қилинган “Давлат бошқаруви ҳудудий органлари фаолиятини янада такомиллаштириш ва ходимларини моддий рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори билан ҳудудий бошқарув органлари ходимларига берилаётган эътибор ҳақида гапириб, яратилаётган шароитлар уларни янада маъсулият билан фаолият юритишларига ундашини таъкидлади.
Мазкур хизмат автомобиллари шаҳар ва туманлар ҳокимларининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича ўринбосарлари, саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалиги масалалари бўйича ўринбосарлари, ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарлари учун ажратилган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Давлат бошқаруви ҳудудий органлари фаолиятини янада такомиллаштириш ва ходимларини моддий рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги махсус Қарори асосида Республика бўйлаб ҳоким ўринбосарларини автомашина билан таъминлаш ишлари олиб борилмоқда.
18.11.2021, 00:06
24-27-ноябр кунлари Жиззах шаҳридаги “Сўғдиёна” спорт мажмуасида Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун белбоғли кураш бўйича илк маротаба 2001-2003-йилларда туғилган ўғил болалар ва қизлар ўртасида жаҳон...10.09.2021, 11:05
Ижтимоий тармоқларда Самарқанд вилояти ҳокими сайёр қабулига борган фуқаро ва уларнинг самимий суҳбати акс этган видео кенг тарқалди.Мазкур видеода имконияти чекланган фуқаро ўзига ногиронлик аравачаси...30.08.2021, 17:23
Президент қарори (ПҚ–5237-сон, 28.08.2021 й.) билан Жиззах шаҳрида Қозон Федерал университети филиали ташкил этилди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар бермоқда. Қарорга кўра, Филиалда қуйидаги бакалавриат...28.08.2021, 14:59
Жиззах ва Самарқанд вилоятларида оилавий меҳмон уйлари сони ортиб бормоқда.Мазкур ҳудудлар билан танишиш мақсадида гидлар, сайёҳлик ташкилотлари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари учун медиа -...