2017 йил 20 апрел куни соат 13:35 да Андижон вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси тезкор навбатчилик қисмига тезкор хабар келиб тушди.
Унга кўра, Олтинкўл тумани “Хасан-Хусан” маҳалла фуқаролари йиғини “Шодлик” кўчаси 69 уйда яшовчи 1998 йилда туғилган шу тумандаги Агро иқтисодиёт коллежи ўқувчиси Икромов Орифжон Улуғбекович Қорадарёда чўмилаётган вақтда дарё сувининг тезлиги катта бўлгани сабабли, дарё ўртасидаги оролчада қолиб кетганлиги маълум бўлди.
Тезкор хабарга кўра, бошқарма бошлиғи ўринбосари Э.Арипов бошчилигидаги қутқарув отряди қутқарувчилари зудлик билан воқеа жойига этиб бордилар. Ҳолдан тойган фуқаро Икромов Орифжон зудлик билан қутқарувчилар томонидан қутқариб олдинди ва унга биринчи ёрдам кўрсатилди. Орифжоннинг оила аъзолари қутқарувчиларга ўз миннатдорчиликларини билдиришди.
01.02.2023, 09:59
Президент Шавкат Мирзиёев ҳудудлар иқтисодиёти, аҳоли ҳаёти билан яқиндан танишиш мақсадида Андижон вилоятига жўнаб кетди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар бермоқда.Маълум қилинишича, ташриф давомида...27.01.2023, 10:26
Сал аввал ижтимоий тармоқларда Норин дарёсини тўсиб турадиган дамба қулагани ва қирғоғи емирилаётгани айтилган эди. Шундан сўнг, ФВВ вазиятни назоратга олганини маълум қилди. Айни пайтда ҳолат...21.12.2022, 09:11
Ижтимоий тармоқларда Андижон вилояти Пахтаобод туманида қизлар ўртасида жанжал юз бергани акс этган видеохабар тарқалди. Ҳолат юзасидан вилоят ИИБ матбуот хизмати маълумот тақдим этди.Маълум қилинишича, 7...29.11.2022, 21:08
Андижонда юз берган автоҳалокат оқибатида жабрланганлардан яна бири вафот этди. Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати хабар қилди. 26 ноябрь куни А-373 Тошкент-Ўш-Андижон автомагистралининг 389-390-километрлари оралиғида "Исузу"...