​I чоракда 3092 нафар истеъмолчиларнинг фойдасига 954 млн. сўм зарар ундирилди

ЖАМИЯТ 27.04.2017, 10:13
Теглар: Сурхондарё, Қашқадарё
​I чоракда 3092 нафар истеъмолчиларнинг фойдасига 954 млн. сўм зарар ундирилди

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси Кенгашининг биринчи чорак якунларига бағишланган сайёр йиғилиши Сурхондарё вилоятининг Термиз шаҳрида бўлиб ўтди.

Федерация марказий ижро этувчи аппарати томонидан Сурхондарё вилоятининг шаҳар ва туманларида ободонлаштириш, ичимлик суви таъминоти масалалари, Бухоро вилоятининг Шофиркон туманида қолипли нон ва нон маҳсулотларининг ишлаб чиқарилиши, Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ, Хоразм вилоятининг Хонқа, Андижон вилоятининг Хўжаобод туманларида аҳолига муносиб турмуш шароити яратилиши, шунингдек, ижтимоий-иқтисодий соҳада қилинаётган ишларнинг бугунги кундаги ҳолати бўйича жамоатчилик назорати тартибида ўрганишлар ўтказилиб, аниқланган камчилик, билдирилган таклифлар жойида ҳал этилиши мақсадида тегишли вилоят ҳокимликларига киритилди.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси томонидан Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали хисобот даврида Федерацияга жами 60 та мурожаатлар келиб тушган бўлиб, ижро учун ҳудудий бирлашмаларга юборилган. Мазкур мурожаатларнинг 56 таси (93.3%) ижобий ҳал этилиши натижасида истеъмолчиларга жами 8 млн 868 минг 150 сўм миқдордаги маблағ қайта ҳисоб-китоб қилиб берилган.

Ҳисобот даврида “Истеъмолчи билан мулоқот” ҳуқуқий маслаҳатхоналарига фуқаролардан келиб тушган, жами 1375 та мурожаатлар рўйхатга олиниб, шундан 1063 та мурожаат бўйича фуқароларга қонун талаблари юзасидан тушунтиришлар, 147 та мурожаат юзасидан давлат ва назорат қилувчи органларга, 28 та мурожаат юзасидан эса суд органларига мурожаат қилиш бўйича ҳуқуқий маслаҳатлар берилган.

Федерация марказий ижро этувчи аппарати, Қорақалпоғистон Республикаси истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари Федерацияси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий бирлашмалари, туман ва шаҳар жамиятлари раислари томонидан аҳоли (фуқаролар) билан жами 1491 маротаба мулоқотлар ўтказилиб аниқланган ҳолатларни жойида бартараф этиш максадида мутасадди идора ва ташкилотларга жамоатчилик назорати тартибида мурожаатлар қилинган.

Ҳисобот даврида Федерация ва унинг ҳудудий тузилмаларига фуқаролардан жами 3092 та мурожаат келиб тушган бўлиб, мурожаатларнинг 2688 таси, яъни (86,9%) ижобий ҳал этилиши натижасида, истеъмолчилар фойдасига жами 954 млн. 246,4 минг сўм миқдордаги етказилган зарар қайта ҳисоб-китоб қилиб берилган.

Федерация томонидан истеъмолчиларнинг манфаатларини кўзлаб 40 та ҳолатда суд органларига даъво аризалари киритилиши ва ижобий ҳал этилиши натижасида 53млн. 244,3 минг сўм моддий ва маънавий зарарлар истеъмолчилар фойдасига қайта ҳисоб-китоб қилинган. 69 таҳолатда қилинган мурожаатлар юзасидан истеъмолчилар манфаатларини кўзлаб, назорат қилувчи органларигакўриб чиқиш учун юборилгани ва аксарият мурожаатларнинг ижобий хал этилиши натижасида истеъмолчилар фойдасига 12 млн. 49,9 минг сўм маблағ истеъмолчилар фойдасига қайта ҳисоб-китоб қилинишига эришилган.

Шарҳлар

"Эртага нима бўлади, билмайман. Булар тинч қўйишармикин..." Сурхондарёлик мактаб директори яна қамаб қўйилгани айтилгач, вазир ўзи алоқага чиқди (видео)

04.08.2023, 11:17

Куни кеча ижтимоий тармоқларда тарқалган Сурхондарё вилояти ҳокими иштирокида ўтказилган йиғилишда Сариосиёдаги 29-мактаб директори Умида Турсунова билан боғлиқ ҳолат кескин муҳокамаларга сабаб бўлди.Унда директор аёл...
Сурхондарёлик 10 ёшли қиз Испанияда халқаро танловда олтин медални қўлга киритди

27.07.2023, 10:12

10 ёшли сурхондарёлик ўқувчи Испанияда бўлиб ўтган халқаро танловда барчани ҳайратга солиб, олтин медаль соҳибига айланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги хабар қилди.  Маълум қилинишича, жорий...
Сурхондарёда "Gentra" жарликка тушиб кетиши оқибатида икки киши ҳалок бўлди (видео)

12.05.2023, 09:55

Сурхондарё вилоятининг Узун туманида "Gentra" жарликка тушиб кетиши оқибатида икки киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар бермоқда.Маълум қилинишича, ҳодиса жорий...
Сурхондарёдаги газ "заправка"ларга чекловлар жорий этилди

12.12.2022, 10:11

Сурхондарё виялотидаги автомобилларга табиий газ тўлдириш шохобчаларига вақтинчалик чекловлар жорий этилди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар қилди. Маълум қилинишича, аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларини...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1