1

​Президент Шавкат Мирзиёев Жиззахда нефтни қайта ишлаш мажмуаси қурилишига тамал тош қўйди

ЖАМИЯТ 27.04.2017, 13:42
Теглар: Шавкат Мирзиёев, Президент, ​Жиззах
​Президент Шавкат Мирзиёев Жиззахда нефтни қайта ишлаш мажмуаси қурилишига тамал тош қўйди

Президентимиз Шавкат Мирзиёев Зафаробод туманига ташриф буюрди. Туманнинг "Чимқўрғон" қишлоқ фуқаролар йиғини ҳудудида Жиззах нефтни қайта ишлаш мажмуаси қурилишига тамал тоши қўйиш маросими бўлди.

2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида макроиқтисодий барқарорликни мустаҳкамлаш, иқтисодиётнинг етакчи тармоқларини модернизация қилиш ва диверсификациялаш, таркибий ислоҳотларни чуқурлаштириш орқали унинг рақобатбардошлигини ошириш асосий устувор йўналишлар сифатида белгиланган.

Энергетика соҳасини янада ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирларга мувофиқ, Жиззах вилоятида замонавий нефтни қайта ишлаш комплекси барпо этилади. Қиймати 2,2 миллиард доллар бўлган лойиҳа йилига 5 миллион тонна нефть хомашёсини қайта ишлаш имконини беради.

Президентимизнинг Қозоғистон ва Россияга давлат ташрифларида олиб борилган самарали музокаралар натижасида мажмуа учун хомашё яқинда барпо этиладиган нефть қувури орқали етказиб келинади. Бу энергия ресурсларини етказиш харажатларини кескин камайтиради ва лойиҳанинг иқтисодий самарадорлигини оширади. Мажмуанинг географик жойлашуви ишлаб чиқарилган маҳсулотни мамлакатимизнинг барча ҳудудларига ва экспортга минимал харажатлар билан етказиш имкониятини таъминлайди.

Заводда углеводород хомашёсини чуқур қайта ишлаш бўйича энг замонавий, экологик ва энергетик жиҳатдан самарадор технологиялар ўрнатилади. Улар асосида жаҳон стандартларига жавоб берадиган мотор ва авиация ёқилғиси, бензол, мазут, битум ва бошқа нефть маҳсулотлари ишлаб чиқарилади.

Авиация керосини ишлаб чиқариш миқдорини ошириш ҳаво кемаларимизнинг парвоз географиясини сезиларли даражада кенгайтириш, етакчи хорижий авиакомпаниялар билан муваффақиятли ҳамкорлик орқали йўловчи ва юк самолётларининг транзит рейсларини ошириш билан бир қаторда мамлакатимиз авиация соҳасини янада ривожлантириш имконини беради.

Мажмуанинг ишга туширилиши 2 мингдан зиёд, соҳага алоқадор ва хизмат кўрсатиш тармоқларида қўшимча 14 мингдан ортиқ кишининг бандлигини таъминлашга хизмат қилади.

Маросимда Президентимиз Шавкат Мирзиёев нутқ сўзлади.

Мажмуага тантанали равишда тамал тоши қўйилди.

Тадбир иштирокчилари ҳудудлар иқтисодиётини ривожлантириш, аҳоли турмуш фаровонлигини ошириш борасида олиб бораётган эзгу ишлари учун давлатимиз раҳбарига миннатдорлик билдирди.

Шарҳлар

Жиззахда ноқонуний балиқ овлаганлар ушланди

29.04.2024, 17:42

Балиқларни ноқонуний овлаганлар табиатга 8 млн. дан ортиқ зарар етказган. Бу ҳақда Жиззах вилояти Экология бошқармаси матбуот хизмати хабар берди. Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш...
Президентнинг Тожикистонга ташрифи икки томонлама муносабатлар тарихида янги саҳифа очди

19.04.2024, 18:05

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга давлат ташрифи доирасидаги тадбирлар якунига етди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди. Куни кеча Ўзбекистон раҳбари Президент Эмомали Раҳмон...
Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги муносабатларда янги тарихий давр бошланмоқда

19.04.2024, 14:58

Душанбега давлат ташрифи доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 19 апрель куни Тожикистон Республикаси Бош вазири Қоҳир Расулзодани қабул қилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати...
Ўзбекистон Қуролли кучларини қуроллантириш бўйича давлат комиссияси ташкил этилди

03.02.2023, 11:00

Ўзбекистон Президенти “Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучларини қуроллантириш ва мудофаа саноати соҳасида давлат бошқарувини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонни имзолади.Ҳужжат билан Ўзбекистон Қуролли кучларини қуроллантириш бўйича...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1