1

​Автобус ҳайдовчиларининг қоидабузарликлари сабабли автокорхоналар 15 миллион сўм жарима тўлади

ЖАМИЯТ 27.04.2017, 14:33
Теглар: Автобус, жарима
​Автобус ҳайдовчиларининг қоидабузарликлари сабабли автокорхоналар 15 миллион сўм жарима тўлади

Маълумки, Тошкент шаҳри чорраҳаларида 15 мартда видеокузатув камералари иш бошлади.

Таҳлиллар дастлабки кунларнинг ўзидаёқ “Тошшаҳартрансхизмат” акциядорлик жамияти тизимидаги автокорхона ҳайдовчилари томонидан 52 та қоидабузарлик содир этилганлигини кўрсатди. Мазкур қоидабузарликлар боис жамият таркибидаги автокорхоналар 15 миллион сўмдан ортиқ жарима тўлашга мажбур бўлганди, деб ёзади “Пойтахт транспорт” нашри.

2017 йилнинг 15 мартидан 2017 йилнинг 14 апрелигача бўлган муддатда “Тошшаҳартрансхизмат” акциядорлик жамияти тасарруфидаги автокорхоналар ҳайдовчилари томонидан жами 191та қоидабузарлик содир этилганлиги қайд қилинган.

Жами қоидабузарликлар битта пункт бўйича, яъни тақиқланган қизил чироқ белгисига риоя қилмаслик бўлиб чиқди. Тезликни ошириш юзасидан эса битта ҳам жарима йўқ. Ҳозирча камералар, асосан, чорраҳаларда жойлаштирилганлиги учун ҳам тезликни оширган ҳайдовчилар жаримадан қутулиб қоляпти, дейиш мумкин.

Камералар ишга тушганининг иккинчи ҳафтасидан бошлаб, яъни жорий йилнинг 6-13 апрел оралиғида Жамият автокорхоналари ҳайдовчилари томонидан 22 марта қоидабузарлик содир этилгани қайд қилинди. Дастлабки уч ҳафта давомида 169 та қоидабузарлик қайд қилинган бўлса, ундан кейинги бир ҳафта давомида атиги 22та қоидабузарлик рўйхатга олинди. Бу автокорхоналарда ҳайдовчилар билан тарғибот ишлари кенг олиб борилаётганидан дарак беради.

Шарҳлар

Санкт-Петербургда йўловчи автобус дарёга тушиб кетди

10.05.2024, 18:04

Санкт-Петербург шаҳри марказида ичида ўнлаб йўловчилар бўлган автобус Мойка дарёсига қулади. Ҳолат акс этган кадрлар ижтимоий тармоқларда тарқалган. Бу ҳақда РИО Новости хабар берди.“Фонтанка” нашри гувоҳларга...
Қашқадарёда кўчатларни шикастлаган қўйларнинг эгасига чора кўрилди

10.05.2024, 17:19

Қашқадарё вилоятида "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида экилган дарахт кўчатлари орасига қўйларни ҳайдаган фуқаро жаримага тортилди. Бу ҳақда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши...
Ўзбекистонда охирги 3 ой ичида қанча автобус ишлаб чиқарилгани очиқланди

06.05.2024, 13:48

Ўзбекистонда охирги 3 ой ичида қанча автобус ишлаб чиқарилгани очиқланди. Бу ҳақда Статистика агентлиги хабар берди. Ўзбекистонда охирги 3 ой ичида қанча автобус ишлаб чиқарилгани очиқланди. Март...
Оҳангаронда 2 дона тоғ лоласини узган йигит жаримага тортилди

20.04.2024, 20:14

Тошкент вилояти Экология бошқармаси Оҳангарон туман бўлими инспекторлари томонидан назорат тадбирлари ўтказилди. Бу ҳақда Тошкент вилояти Экология бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.Рейд давомида Оҳангарон тумани Четсув...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1