1

​Шавкат Мирзиёев Жиззахдаги Халқ қабулхонаси фаолияти билан танишди

ЖАМИЯТ 27.04.2017, 15:10
Теглар: Шавкат Мирзиёев, Президент, Халқ билан мулоқот йили, ​Жиззах
​Шавкат Мирзиёев Жиззахдаги Халқ қабулхонаси фаолияти билан танишди

Президент Шавкат Мирзиёев Жиззах вилоятига ташрифи давомида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Жиззах вилоятидаги Халқ қабулхонасида бўлди, деб хабар беради ЎзА.

Президентимиз таклифи билан 2017 йил мамлакатимизда Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили, деб эълон қилинди. Халқни эшитиш, аҳолининг талаб ва истакларини рўёбга чиқариш давлат сиёсатининг устувор йўналишига айланди. 2016 йил 28 декабрда Президентимизнинг «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармони қабул қилинди.

Мазкур фармонга мувофиқ Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар марказлари, Тошкент шаҳрида, шунингдек, ҳар бир туман ва шаҳарда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари ташкил этилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Жиззах вилоятидаги Халқ қабулхонасида ҳам фуқароларнинг давлат органларига мурожаат қилишига оид конституциявий ҳуқуқларини таъминлаш учун барча қулайлик яратилган.

Халқ қабулхонаси Жиззах шаҳри, Ш.Рашидов шоҳкўчаси, 117- уйда жойлашган.

Шарҳлар

Жиззахда ноқонуний балиқ овлаганлар ушланди

29.04.2024, 17:42

Балиқларни ноқонуний овлаганлар табиатга 8 млн. дан ортиқ зарар етказган. Бу ҳақда Жиззах вилояти Экология бошқармаси матбуот хизмати хабар берди. Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш...
Президентнинг Тожикистонга ташрифи икки томонлама муносабатлар тарихида янги саҳифа очди

19.04.2024, 18:05

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга давлат ташрифи доирасидаги тадбирлар якунига етди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди. Куни кеча Ўзбекистон раҳбари Президент Эмомали Раҳмон...
Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги муносабатларда янги тарихий давр бошланмоқда

19.04.2024, 14:58

Душанбега давлат ташрифи доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 19 апрель куни Тожикистон Республикаси Бош вазири Қоҳир Расулзодани қабул қилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати...
Ўзбекистон Қуролли кучларини қуроллантириш бўйича давлат комиссияси ташкил этилди

03.02.2023, 11:00

Ўзбекистон Президенти “Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучларини қуроллантириш ва мудофаа саноати соҳасида давлат бошқарувини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонни имзолади.Ҳужжат билан Ўзбекистон Қуролли кучларини қуроллантириш бўйича...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1