АсосийJamiyat

​Тошкент кўчаларидан 9 май шарафига автоколонна ўтди (фото)

'​Тошкент кўчаларидан 9 май шарафига автоколонна ўтди (фото)'ning rasmi

Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги кенг миқёсдаги байрам тадбирлари дастурини тайёрламоқда.

Шаҳар бўйлаб автомобиль колоннаси марши ҳам байрам тадбири дастурига киритилди. Мазкур тадбирнинг бугунги репетиция жараёнини Тошкент шаҳар аҳолисининг аксарият қисми камерага муҳрлаб, “Водители Ташкента” гуруҳида бўлишишди. Тадбир репетицияси давомида автоколонна Жанубий вокзалнинг Гавҳар кўчасидан Шота Руставели кўчасига, ундан Юнусобод орқали ўтиб, Тошкент вилоятининг Зангиота туманидаги академик Мирзаев номли боғдорчилик институти томон йўл олди.


Ҳаммамизга яхши маълумки, 9 май куни пойтахтимизда мамлакат раҳбарлари иштирокида ўтказиладиган байрам тадбирига Ўзбекистоннинг турли ҳудудларида яшовчи 600 дан ортиқ уруш ва меҳнат фахрийлари таклиф этилади. Улар Тошкентга келишлари учун темирйўл ва автомобиль транспортлари хизмати, меҳмонхона, озиқ-овқат билан таъминланади, моддий ёрдам кўрсатилади, шу билан бирга улар кўнгилочар тадбирларда иштирок этишади, мазкур тантанали тадбир учун зарур бўлган ҳолда кийим-кечак билан ҳам таъминланади.







Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар