Лондонда полиция томонидан ўтказилган антитеррорчилик операциясида тўрт киши қўлга олинди, бир гумонланувчи касалхонага ётқизилди, деб хабар берди Tvzvezda.ru нашри.
Операция пайшанба куни кечқурун бўлиб ўтди. Полициячилар Британия пойтахтининг Брент туманидаги уйлардан бирини ўраб олди. Полициячилар берган маълумотга кўра, мазкур уйда террорчилик ташкилоти аъзолари яширинган. Ҳуқуқ-тартибот идораси ходимларининг ҳужуми оқибатида гумонланувчилардан бири яраланган, тўрт нафари қўлга олинди. Улар теракт уюштиришда гумонланмоқда.