АсосийJamiyat

​Сирдарёда 10 нафар боланинг суннат тўйи ўтказилди

'​Сирдарёда 10 нафар боланинг суннат тўйи ўтказилди'ning rasmi

Сирдарё вилояти Оқолтин туманидаги “Гулсанам” тўйхонасида 10 боланинг суннат тўйи ўтказилди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Тадбирда Президентимиз раҳнамолигида халқ билан мулоқот қилишнинг ўзига хос тизими йўлга қўйилгани фуқаролар муаммоларини ўрганиш ва жойида ҳал этиш, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламини моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш, жамиятда ўзаро меҳр-оқибат, ҳамжиҳатлик ва хайр-саховат муҳитини янада мустаҳкамлашга хизмат қилаётгани таъкидланди.

“Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” Давлат дастури ижроси доирасида инсон манфаатларини ҳимоя қилиш, халқимизга хос эзгу ишлар кўламини янада кенгайтириш мақсадида Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси, Сирдарё вилояти ҳокимлиги, вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси, хотин-қизлар қўмитаси, Оқолтин, Сардоба туманлари ҳокимликлари ва қатор ташкилотлар ҳамкорлигида ўтказилган суннат тўйида болаларнинг ота-оналари, қариндош-уруғлари, маҳалла фаоллари, меҳнат фахрийлари, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Тўй болаларга вилоят ҳокимлиги, ҳомий ташкилотларнинг совғалари, турли мавзулардаги китоблар тўплами, болалар велосипеди, ширинликлар ҳамда Халқ банки вилоят филиалида улар номига очилган ҳисобрақамига 1 миллион сўмдан пул маблағи ўтказилган жамғарма омонат дафтарчаси тантанали равишда топширилди.

“Қўлимга ўғлим Фирдавсжоннинг номига 1 миллион сўм маблағ ўтказилган омонат дафтарчасини топширишганда, аввалига ишонмадим. Йўқ, рост экан. Дарров ҳисобладим. Бу маблағ 20 йилдан сўнг 40 миллион бўлар экан. Биз оналар ўшанда фарзандларимизнинг никоҳ тўйларини ҳам бирга ўтказиб, элга ош беришни ният қилдик. Оналари эъзозда, фарзандлари ғамхўрликда бўлган юрт фуқароси эканимдан фахрланаман”— дейди Сардоба тумани Қўйтош маҳалласида истиқомат қилувчи Маҳбуба Ҳайитова қувонч кўз ёшларини яширолмай.

Тадбирда Сирдарё вилояти ҳокими Ғ.Мирзаев сўзга чиқди.

Бошқа янгиликлар