АсосийDunyo

​АҚШдаги торнадо қурбонларининг сони 14 тага етди

'​АҚШдаги торнадо қурбонларининг сони 14 тага етди'ning rasmi

АҚШда рўй берган торнадо қурбонларининг сони 14 тага етди, бир неча киши бедарак йўқолди, ўнлаб одамлар тан жароҳати олди, деб хабар берди Ntv.ru нашри.

Ўтган якшанба куни АҚШнинг жанубий ва марказий қисми жала ва қуюн гирдобида қолди. Бир пайтнинг ўзида мамлакатнинг бир нечта штатларида табиий офат рўй берди. Техас штати бошқа штатлардан кўра кўпроқ зиён кўрди. Шиддатли гирдоб 50 километр давомида йўлида учраган ҳамма нарсани вайронага айлантирди. Ўнлаб оилалар бошпанасиз қолди, беш юзга яқин маҳаллий аҳоли турли даражадаги тан жароҳати олди.

Миссури штатидаги кучли тошқин оқибатида бир аёл ҳалок бўлди, унинг автомашинасини кучли сув оқими оқизиб кетди. Икки нафар бола бедарак йўқолди, айни пайтда уларни қидирилмоқда. Кўчаларни сув босган, юзга яқин одам яшаш жойида эвакуация қилинди. Ўн мингга яқин уй чироқсиз қолди.

Бошқа янгиликлар