1

​Ўзбекистон ва Туркманистон Президентларининг телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди

ЖАМИЯТ 02.05.2017, 09:34
Теглар: Ўзбекистон, Туркманистон
​Ўзбекистон ва Туркманистон Президентларининг телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди

Ўзаро келишувга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев билан Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов ўртасида 1 май куни телефон орқали мулоқот бўлиб ўтди.

Давлат раҳбарлари Президентимизнинг шу йил 6-7 март кунлари Туркманистонга давлат ташрифи чоғида эришилган келишувлар ва имзоланган ҳужжатларни амалга ошириш жараёнини муҳокама қилдилар, деб ёзади ЎзА.

Томонлар сиёсий, савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникация ва маданий-гуманитар соҳалар бўйича юксак даражадаги алоқалар изчил ривожланаётганини мамнуният билан қайд этдилар.

Бугунги кунда агросаноат комплексидаги, темир йўл тизимини таъмирлаш ва модернизация қилиш ва бошқа соҳалардаги савдо шартномалари ва қўшма кооперация лойиҳалари кенг кўламда амалга оширилмоқда.

Давлат раҳбарлари белгиланган дастурлар ва ҳамкорлик лойиҳаларини, авваламбор, иқтисодий соҳадаги лойиҳаларни ўз вақтида амалга ошириш мақсадида янада фаол ҳамкорлик қилиш муҳимлигини таъкидладилар.

Минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан атрофлича фикр алмашилди, шунингдек, яқин истиқболдаги қўшма тадбирлар жадвали келишиб олинди.

Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов қардош Ўзбекистон халқига эзгу истакларини билдирди.

Суҳбат Ўзбекистон – Туркманистон муносабатларига хос самимий ва дўстона, ўзаро англашув, ҳурмат ва яқин қўшничилик руҳида ўтди.

Шарҳлар

Ўзбекистон Эронни мағлуб этиб, Осиё кубогига йўлланмани қўлга киритди (видео)

13.09.2023, 11:02

Осиё кубоги учун саралаш ўйинлари якунланди, дея хабар бермоқда "darakchi.uz" мухбири. Маълум бўлишича, сўнгги 6 ўйинда рақиблари дарвозасига 25 та гол киритиб, 3 та гол  ўтказиб...
⚡️ Туркманистон Ўзбекистонга бепул суюлтирилган газ беради

04.02.2023, 11:49

Туркманистон президенти Ўзбекистонни дўстона ва биродарлик билан қўллаб-қувватлаш мақсадида суюлтирилган газни Ўзбекистонга бепул ўтказиш бўйича фармон имзолади. Бу ҳақдаги хабар мамлакат ҳукумати порталида эълон қилинди. Маълум...
⚡️Қирғизистон ва Ўзбекистон ҳамкорликда ишлаб чиқарадиган автомобилларнинг нархлари эълон қилинди

24.01.2023, 10:47

Аввал хабар қилганимиздек, Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳамкорликда 19 турдаги енгил автомобиллар, жумладан микроавтобус, пикап, седан ва бошқаларни ишлаб чиқаришни режалаштирган. Қирғизистонда ишлаб чиқарилган автомобиллар нархи 13...
Туркманистон Ўзбекистонга газ экспортини қайта тиклади

23.01.2023, 12:13

Сал аввал аномал совуқ туфайли 12 январда қўшни мамлакатнинг табиий газ қазиб чиқариш конларида юзага келган авариявий ҳолат Туркманистондан  табиий газ импортининг тўлиқ тўхташига сабаб...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1