Германияда британиялик сайёҳ дўстлари билан автомобиллар катта тезликда юрувчи шосседа селфига тушаётганда ҳалок бўлди, деб хабар берди Vesti.ru нашри.
Воқеа 30 апрель куни Германиянинг Шлезвиг-Гольштейн ерларидаги Гудов шаҳрида рўй берди. Уч нафар шотландиялик сайёҳ йигитлар тезюрар шосседан йўлнинг нариги томонига ўтаётган 22 ёшли сайёҳ йигит 73 ёшли маҳаллий ҳайдовчи бошқариб келаётган автомобиль ғилдираклари тагида қолди ва воқеа жойида ҳалок бўлди. Қолган икки сайёҳ йигитга ҳеч нарса қилмади. Дастлабки маълумотларга кўра, шотландиялик сайёҳ йигитлар маст ҳолатда бўлган, улар селфига тушиш мақсадида шоссега чиққан.