Қорақалпоғистон Республикаси Қўнғирот тумани тиббиёт бирлашмаси кўп тармоқли поликлиника шифокори Сапарбаева Мияссарнинг оиласида уч нафар эгизак туғилди, деб хабар беради “KRuz.uz”.
Қорақалпоғистон касаба уюшмалари ташкилоти бирлашмаси кенгаши берган маълумотга кўра, уларга Шавкат, Мирзиё ва Миромон исмлари берилди.
Шу муносабат билан Қўнғирот тумани тиббиёт бирлашмаси касаба уюшмаси қўмитаси томонидан уларга совғалар топширилди.