АсосийDunyo

​Берлинда полиция ва радикаллар ўртасида тўқнашув содир бўлди

'​Берлинда полиция ва радикаллар ўртасида тўқнашув содир бўлди'ning rasmi

Берлин шаҳри марказида полиция ва “Инқилобий биринчи май” номли рухсат берилмаган намойишни ўтказган сўл радикал гуруҳ ўртасида тўқнашув содир бўлди, деб хабар берди Ntv.ru нашри.

Кройцберг ва Нойельн туманларида бўлиб ўтган намойиш қатнашчилари полициячиларга шиша ва пиротехник воситаларни ирғитишди, ҳуқуқ-тартибот идораси ходимларини байроқ дасталари билан калтаклашди. Уларга жавобан полиция кўздан ёш оқизувчи газдан фойдаланди. Ҳодисага гувоҳ бўлганларнинг маълумот беришича, полициячиларга қора куртка кийган, юзини шарф билан ўраб олган кимсалар ҳужум қилган. Полициячилар жамоат тартибини бузган 300 га яқин одамни қўлга олди.

Бошқа янгиликлар