1

​Андижонда жамоат транспортида йўл ҳақини электрон тўлов карточкалари орқали тўлаш жорий этилди

ЖАМИЯТ 03.05.2017, 13:31
Теглар: Автобус, Андижон
​Андижонда жамоат транспортида йўл ҳақини электрон тўлов карточкалари орқали тўлаш жорий этилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 январдаги “Аҳолига транспорт хизмати кўрсатиш ҳамда шаҳарлар ва қишлоқларда автобусларда йўловчилар ташиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори асосида Андижон шаҳридаги мавжуд 14 та йўналишда ҳаракатланувчи 150 та автобусда йўл ҳақини электрон транспорт тўлов карточкалар орқали тўлаш жорий этилгани йўловчилар учун катта қулайлик бўлди, деб хабар беради Андижон вилояти ҳокимлиги расмий сайти.

Янги лойиҳа асосида ишловчи автобусларга энг тажрибали ҳайдовчилар танлаб олинди. Касб-ҳунар коллежларини тамомлаётган 150 нафар битирувчи амалиёт даврида тайёргарлик кўриб, чиптачи вазифасида иш бошлади. Ҳар бир тўлов тўғридан тўғри хизмат кўрсатувчи корхонанинг ҳисоб рақамига тушади.


“Республикамизда биринчи бор Андижонда бу тартиб йўлга қўйилди,-дейди Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги бўлим бошлиғи Абдурашид Тўлаганов.-Йўл ҳақини нақд пулсиз амалга оширилиши қатор қулайликларни яратди. Йўловчи дастлаб автобекат ёки банк муассасаларидан 15 минг сўмга карточка сотиб олади. Кейинчалик ўзининг банк пластик карточкасидан онлайин тартибида унга пул тушириб боради. Ундан икки йил муддатда Республика бўйича хизмат кўрсатаётган автобусларда фойдаланилади. Энг муҳими, битта карточкадан бутун оила аъзолари фойдаланиши мумкин. Йўл ҳақи шаҳар йўналишларида бир хил белгиланган”.


Карточкадан фойдаланиш тартиби жуда оддий. Чиптачи картани терминалга (валидатор) текказиб пул маблағини ечади. Тўлов амалга оширилганини тасдиқлаш мақсадида сана. вақт, йўналиш номи, автобус ва карта рақами ҳамда қолган маблағ ҳақида ҳисоботлар қайд этилган чипта(чек) берилади. Бусиз йўл ҳақи тўланмаган ҳисобланади.


Андижон шаҳри кўчаларида барпо этилаётган замонавий ойнаванд бекатларда автобусларнинг оралиқ масофасини масофадан онлайин режимида (GPS) доимий кузатиб бориш имконияти яратилгани ҳам қувонарли. Махсус монитор орқали кутаётган автобусингизни қаерда келаётгани ва бекатга етиб келиш вақтини билиш мумкин. Бу ўз ўзидан вақтингизни тежайди.

Яратилган қулайлик ҳайдовчини чалғимай, эркин ҳаракатланиш имконини берди. Чунки йўловчилар билан фақат чиптачи ишлайди. Бу айни вақтда хавфсизликни ҳам оширади.

Шарҳлар

Раҳбарлик лавозимларига тайинловлар амалга оширилди

01.05.2024, 15:06

Андижон, Марҳамат ва Булоқбоши туманига янги ҳоким тайинланди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди. Андижон туманига янги ҳоким тайинланди.Йўлдошев Бобурбек Баҳодирович - Андижон тумани...
Андижонда ака-укани уриб кетиб, улардан бирининг ўлимига сабабчи бўлган ЙПХ ходими жазосиз қолаётгани айтилмоқда (видео)

10.08.2023, 20:43

Ижтимоий тармоқда “Асака туманида ЙҲХБ ходими томонидан 2 нафар шахсга нисбатан йўл транспорт ҳодисаси содир этилсада, жазо муқаррарлиги таъминланмаганлиги ҳақида хабар жойлаштирилди. Хабарга кўра, Асакада...
Қозоғистонда 33 нафар ўзбекистонлик йўловчи бўлган автобус тўхтаб қолди

03.02.2023, 10:42

Жорий йил 1 февраль куни соат 07:57 да Қозоғистоннинг Жуалин тумани Нурликент қишлоғи яқинида автобус Олмаота-Тошкент автомобиль йўлининг 570-километрида тўхтаб қолган. Бу ҳақда Қозоғистоннинг Жамбил...
⚡️Шавкат Мирзиёев Андижонга жўнаб кетди

01.02.2023, 09:59

Президент Шавкат Мирзиёев ҳудудлар иқтисодиёти, аҳоли ҳаёти билан яқиндан танишиш мақсадида Андижон вилоятига жўнаб кетди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар бермоқда.Маълум қилинишича, ташриф давомида...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1