Ҳиндистоннинг Жайпур шаҳрида қорнидан яна битта бош ўсиб чиққан чақалоқ муваффақиятли равишда операция қилинди, деб хабар берди Mir24.tv нашри.
26 апрель куни ўтказилган мазкур операция тўрт соат давом этди.
Маълумотларга кўра, чақалоқнинг қорнидаги иккинчи бошнинг кўзи ва қулоқлари бўлмаган. У қизчани ҳаётий муҳим озиқ моддалардан мосуво қилган. Касалхона доялари чақалоқнинг иккинчи бошини операция қилиб, олиб ташлади. Айни пайтда чақалоқнинг аҳволи яхши, у аста-секинлик билан ўзига келмоқда. Мазкур ҳолат Ҳиндистонда янгилик эмас. Бундан бир неча кун илгари ҳиндистонлик тиббиёт ходимлари саккизта қўл-оёғи бўлган етти ойлик чақалоқни операция қилган эди.