АсосийJamiyat

​Болани хорижга олиб чиқиш учун ота-оналардан бирининг рухсати талаб қилинмайди

'​Болани хорижга олиб чиқиш учун ота-оналардан бирининг рухсати талаб қилинмайди'ning rasmi

Халқаро пресс-клуб доирасида “Ички ишлар тизимида ислоҳотлар: халқ билан очиқ мулоқот” мавзуида навбатдаги сессия бўлиб ўтди.

Тадбир доирасида журналистлар вояга етмаган болалар учун рухсат олиш тартиблари тўғрисидаги савол билан мурожаат қилишди.

ИИВ Бошқарма бошлиғи полковник Тошхўжаев чет элга ота-оналардан бири билан вояга етмаган боланинг чиқишига рухсат бериш тўғрисидаги тартибга тушунтириш берди.

“Боланинг вақтинча мамлакатдан чиқиши учун ота-оналардан бирининг рухсати шарт эмас. Ўқув муассасаларида имзоланган зарурий ҳужжатлар, вояга етмаган боланинг сурати ва паспорти кифоя. Иккала ота-онанинг ҳам розилиги фақат болани бутунлай олиб чиқиб кетишга тегишли. Хорижга чиқиш-келиш ва фуқароликни расмийлаштириш бўлими ходимлари томонидан ота-оналардан бирининг рухсати талаб қилинган ҳолатларда фуқаролар ИИВ ишонч телефонига мурожаат қилишлари мумкин.”

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар