АсосийJamiyat

​Ўзбекистонда 16 ёшгача бўлган болаларни эмлаш қамрови 99,7% ташкил қилди

'​Ўзбекистонда 16 ёшгача бўлган болаларни эмлаш қамрови 99,7% ташкил қилди'ning rasmi

Ўзбекистонда ўтказилаётган Бутунжаҳон иммунизация ҳафталиги доирасида аҳоли орасида иммунизациянинг фойдаси ҳақида билимлари оширилмоқда.

Бунда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ЮНИСЕФ билан бирга Faсebook ижтимоий тармоғининг имкониятларидан кенг фойдаланмоқда, деб ёзади UT нашри.

Статистикак маълумотларига кўра, Ўзбекистонда иммунизация туфайли полиомиелит, қизамиқ, бўғма ва кўкшол каби ўткир касалликлар бутунлай бартараф этилди. Ўзбекистонда 1996 йилдан бери вируснинг ёввойи штамми чақирган полиомиелитнинг ҳеч қандай тури рўйҳатга олинмади. 2002 йилда Ўзбекистон Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг полиомиелитдан озод мамлакат деган сертификатини олди.

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг иммунизация кенгайтирилган дастурининг миллий менежери Дилором Турсунованинг маълум қилишича, 2016 йилда 16 ёшгача бўлган болаларни эмлаш билан қамраб олиш 99,7% ташкил қилди.

Ўзбекистонда болалар режали ва мажбурий эмлаш доирасида 12 та юқумли касалликларга қарши эмланадилар: сил, полиомиелит, бўғма, вирусли гепатит, кўкўйтал, қоқшол, қизамиқ, қизилча, эпидемик тепки, ротавирус ва пневмококк инфекциялари.

Бошқа янгиликлар