АсосийJamiyat

​2021 йилгача 1,1 миллиондан зиёд ўғил-қиз боғчага қамраб олинади

'​2021 йилгача 1,1 миллиондан зиёд ўғил-қиз боғчага қамраб олинади'ning rasmi

Олис, чекка ҳудудларда болаларни мактабгача таълим муассасаларига қамраб олиш долзарблигича қолмоқда.

Аҳамиятлиси, ¬Президентнинг 2016 йил 29 декабрда қабул қилинган “2017 — 2021 йилларда мактабгача таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида ушбу масаланинг пухта амалий ечими кўрсатилган.

Галдаги беш йил мобайнида мактабгача таълим муассасалари тармоғини 50 та янги қурилиш ҳамда мавжуд муассасаларнинг 1 минг 167 тасини реконструкциялаш, 983 тасини мукаммал таъмирлаш орқали янада кенгайтириш аниқ мақсад қилиб қўйилган.

Янги лойиҳа асосида бунёд этиладиган масканларда шинам ва кўркам ёзги айвончалар, бассейнлар барпо қилинади. Бунинг учун эса жами 2,2 триллион сўм миқдорида маблағ ажратилиши кўзда тутилган. Хусусан, жорий йилнинг ўзида 301 мактабгача таълим муассасасида 265,4 миллиард сўмлик қурилиш-таъмирлаш ¬ишлари олиб борилади.

Комплекс тадбирларнинг бажарилиши самарасида болаларнинг мактабгача таълимга қамрови бир ярим баробар ошади. Бошқача айтганда, 2021 йилга бориб, республикамизда ¬мактабгача таълим муассаса¬лари 1 миллион 109 минг нафардан ортиқ болажонларни ўз бағрига олади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазири ўринбосари Дилшод Кенжаев маълум қилди.

Бошқа янгиликлар