Германияда дунёнинг энг кекса актёрларидан бири швецариялик Лукас Амман 104 ёшда вафот этди, деб хабар берди Vesti.ru нашри.
Актёрнинг ижодий карьераси 60 йилдан ортиқ давом этди. Бу ҳақда журналистларга актёрнинг яқин таниши Анна-Мария фон Кинлин хабар берди. Унинг сўзларига қараганда актёр ўзининг Мюнхен шаҳридаги уйида 3 май куни оламдан ўтган.
Лукас Амманн 1939 йилдан бошлаб, фильмларда суратга туша бошлаган. У детектив фильм ва сериаллардаги роллари орқали машҳур бўлган. Актёрнинг 50 йил бирга яшаган рафиқаси 2009 йилда вафот этган.