АсосийJamiyat

​Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида такрорий зилзила қайд этилди

'​Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида такрорий зилзила қайд этилди'ning rasmi

“Тошкент” сейсмостанциясининг берган маълумотига кўра, 2017 йилнинг 4 май куни соат 16:10 да республикамизнинг айрим ҳудудларида такрорий (афтершок) зилзила қайд этилди.

Фавқулодда вазиятлар вазирлигидан берилган хабарга кўра, зилзиланинг эпимаркази Тошкент шаҳрининг жанубий-шарқий йўналишида 260 км узоқликда Тожикистон Республикаси ҳудудига тўғри келади. Эпимарказда қайд этилган зилзила магнитудаси М=5,2 ни ташкил этди.

Республика ҳудудида сейсмик фаоллик Фарғона, Андижон, Наманган ва Тошкентда 2 баллга яқин бўлди.

Зилзила оқибатида жабрланиш ва талофатлар кузатилмади.

Бошқа янгиликлар