1

​Ўзбекистон Ички ишлар вазири Қорақалпоғистонда профилактика инспекторларига яратилган шарт-шароитлар билан танишди

ЖАМИЯТ 05.05.2017, 14:58
Теглар: Ўзбекистон, ​Ички ишлар
​Ўзбекистон Ички ишлар вазири Қорақалпоғистонда профилактика инспекторларига яратилган шарт-шароитлар билан танишди

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири генерал-майор Абдусалом Абдумавлонович Азизов Қорақалпоғистон Республикасига ташриф буюрди.

У ташриф жараёнида катор туманларда булиб, ҳудудларни комплекс ижтимоий иқтисодий ривожлантириш аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш ва турмуш даражасини ошириш, қишлоқ хўжалигида ислоҳотларни амалга ошириш ва тадбиркорликни ривожлантириш ҳамда ҳуқуқбузарликларни олдини олиш юзасидан ишлаб чиқилган йўл харитаси кесимида иш олиб бораётган 4 сектор масъул ишчи гуруҳ ходимдари иш фаолияти билан яқиндан тўғридан-тўғри мулоқот қилиш билан атрофлича танқидий ҳамда чуқур мунособатини билдирди.

Бугунги кунда президетимиз томонидан қабул қилинаётган фармон ва қарорларнинг ижроси амалга оширилаётганлиги, бу қарор ва фармонларнинг негизида халқимизнинг эртанги фаровон ҳаёти, ёшаримиз келажаги ,тинч осуда жамият хамда дунёда энг ривожланган мамлакатлар қаторида бўлишимиз учун буюк мақсадлар ётганлиги юзасидан халқ билан учрашулар жараёнида яна бир карра тўхталиб ўтилди.


Ташриф кун тартибида йўл харитаси негизида жойларда хуқуқбузарликни олдини олиш профилактикаси, содир этилган жиноятларни иссиқ изида фош этиш шу билан бир қаторда Профилактика инспекторларига яратилган шарт шароитларни ҳам кўздан кечирилди.

Профилактика инспекторига уй жой хамда таянч маскани ўз хизмат олиб бораётган ҳудудда Президентимиз фармон ва қарорларида кўрсатилган муддатларда тез ва сифатли қилиб қурилиши, таъмирланиши юзасидан туман хокимларини масулияти юзасидан аниқ кўрсатма топшириқлар берилди.

Ўрганиш жараёнида Вазир Кегейли, Хўжайли, Қанликўл, Қўнғирот Шўмоной, Нукус шахар ҳудудларидаги профилактика инспектори учун ажратилган хонадонларига ташриф буюриб ходимларни оила аъзолари билан учрашди.

Вазирнинг жойларда бўлишида Қорақалпоғистон Республикаси вазирлар Махкамаси Раиси К.Сариев. Қорақалпоғистон Республикаси Пракурори Э.Тажиев ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири полковник Х.Темирхановлар хамроҳлик қилишди.

Шарҳлар

Ўзбекистонда йил охиригача 250-300 минг киши меҳнат миграциясидан қайтиши прогноз қилиняпти

10.05.2024, 15:14

Йиғилишда кун тартибидаги иккинчи масала – барча жойларда “Сайхунобод” тажрибасини жадаллаштириш муҳокама қилинди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.Бу борада бошланган ишлар натижасида апрель...
Ўзбекистонда охирги 3 ой ичида қанча автобус ишлаб чиқарилгани очиқланди

06.05.2024, 13:48

Ўзбекистонда охирги 3 ой ичида қанча автобус ишлаб чиқарилгани очиқланди. Бу ҳақда Статистика агентлиги хабар берди. Ўзбекистонда охирги 3 ой ичида қанча автобус ишлаб чиқарилгани очиқланди. Март...
Ўзбекистон Эронни мағлуб этиб, Осиё кубогига йўлланмани қўлга киритди (видео)

13.09.2023, 11:02

Осиё кубоги учун саралаш ўйинлари якунланди, дея хабар бермоқда "darakchi.uz" мухбири. Маълум бўлишича, сўнгги 6 ўйинда рақиблари дарвозасига 25 та гол киритиб, 3 та гол  ўтказиб...
⚡️Қирғизистон ва Ўзбекистон ҳамкорликда ишлаб чиқарадиган автомобилларнинг нархлари эълон қилинди

24.01.2023, 10:47

Аввал хабар қилганимиздек, Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳамкорликда 19 турдаги енгил автомобиллар, жумладан микроавтобус, пикап, седан ва бошқаларни ишлаб чиқаришни режалаштирган. Қирғизистонда ишлаб чиқарилган автомобиллар нархи 13...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1