АсосийDunyo

​Исроилда никоҳни бекор қилиш учун ўн йилдан ортиқ вақт кетади

'​Исроилда никоҳни бекор қилиш учун ўн йилдан ортиқ вақт кетади 'ning rasmi

Исроилда турмуш қураётган аксарият ёшлар никоҳни расман қайд этишни хоҳламайди, деб хабар берди “1tv.ru” нашри.

Исроилда бир томоннинг хоҳиши билан ажрашиб бўлмайди. Баъзи бир эркаклар никоҳни бекор қилиш учун рафиқасидан 150 минг евро пул тўлашни талаб қилишдан ҳам қайтмаяпти.Муҳаббат ва нафратнинг ораси бир қадам эканлигига Иланит ўз ҳаётий тажрибаси орқали амин бўлди. У турмуш қургандан кейин бир йил ўтар-ўтмас, оиласида турли низолар чиқа бошлади. Жанжаллардан чарчаган аёл ажрашишга қарор қилди, аммо орадан беш йил ўтиб кетганига, турмуш ўртоғи билан яшамаслигига қарамай, Иланит ҳамон никоҳни расман бекор қилолмади. “Эримнинг қаердалигини билмайман. Ёшим 37 га тўлди, то никоҳни бекор қилмас эканман, қайта турмуш қура олмайман, фарзанд кўра олмайман. Бошқа эркак билан расман никоҳи қайд этилган аёл бошқа эркакдан фарзанд кўрса, мамлакатимизда бундай аёлнинг ҳақ-ҳуқуқлари чегараланади”, дейди Иланит Аппельштейн.

“Исроилда эркак рафиқасидан ажрашгандан кейин катта миқдорда товон пули тўлаши лозимлиги туфайли бунга розилик бермайди. Аммо томонлардан бирининг норозилиги туфайли суд никоҳни бекор қила олмайди. Аёллар никоҳни расман бекор қилиш учун 10-15 йиллаб кутишга мажбур бўлмоқда. Ҳаттоки бир мижозимнинг эри ажрашиш учун рафиқасидан 150 минг евро талаб қилди. Агар шу маблағни берса, никоҳни расман бекор қилишга рози бўлишини маълум қилди”, дейди ҳуқуқ ҳимоячиси Бати Каана Дрор.

Шунинг учун ҳам исроиллик ёшлар Европа мамлакатларида никоҳдан ўтишга ҳаракат қилишмоқда, чунки чет элда ажрашиш ҳеч қандай муаммо туғдирмайди.

Бошқа янгиликлар