1

​Тошкентда психотроп моддалар савдоси билан шуғулланган дорифурушлар қўлга олинди

ЖАМИЯТ 06.05.2017, 10:51
Теглар: Тошкент, Жиноят
​Тошкентда психотроп моддалар савдоси билан шуғулланган дорифурушлар қўлга олинди

Таркибида психотроп моддалар бўлган дори-дармонлар ноқонуний савдоси халқаро наркобизнеснинг бир қисмини ташкил этади. Жумладан, “Трамадол” ва “Лирика” психофаол дори воситаларининг ноқонуний савдоси бугунги кунда кўплаб давлатларда бўлгани каби мамлакатимизда ҳам учраб турибди, деб хабар беради ИИВ матбуот хизмати.

Аввало таъкидлаш жоизки, “Трамадол” ва “Лирика” каби дори воситалари гиёҳвандлик моддаларидек инсонга таъсир этади. Хусусан, психофаол дори воситаси истеъмол қилинган вақтда кишининг кайфияти кўтарилади, фаоллиги, ишчанлик хусусияти кучаяди. Аммо истеъмол тўхтатилиши билан қорин қисмида оғриқ пайдо бўлиб, кўнгил айниши, ҳолсизлик, қаттиқ бош оғриғи сингари ҳолатлар кузатилади. Қисқаси, ушбу дори воситаларини доимий истеъмол қилган одам охир-оқибат уларга буткул қарам бўлиб қолади.

Миллий қонунчилигимизга мувофиқ, «Лирика» ва «Трамадол» дориларини шифокор рецептига кўра, фақат дорихоналардан харид қилиш мумкин. Бироқ айрим “тадбиркорлар” мўмай пул топиш мақсадида бу каби дори воситаларини қонунга зид равишда сотиш билан машғул бўлишмоқда.

ИИВ ЖҚББ Наркотик моддаларнинг ноқонуний айланишига қарши курашиш бошқармаси ходимлари томонидан ана шундай дорифурушларнинг фаолиятига чек қўйилди. Хусусан, тезкор тадбирлар жараёнида пойтахтимизнинг Чилонзор туманида жойлашган “Гарможка” савдо растаси, “Кўҳинур” ресторани ва Учтепа туманидаги “Napoleon d’or” кафеси атрофида таркибида психотроп моддалар бўлган дори-дармонлар савдоси билан шуғулланаётган шахслар қўлга олинди.

Умуман, тезкор тадбирлар натижасида 6 минг 20 дона психофаол дори воситаси, 11 миллион 213 минг сўм маблағ ашёвий далил сифатида олинди.

Шарҳлар

Тошкентда ижара нархлари пасайди(ми?)

22.04.2024, 15:52

Тошкент шаҳрида ижара нархлари пасайишда давом этмоқда. Бу ҳақда Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти мутахассислари маълум қилди. 2024 йил март ойида февралга нисбатан пойтахтда ўртача таъмирланган хонадонлар ижара...
Тошкентда 9-синф ўқувчиси одамларни ис газидан сақлаб қоладиган ихтиро яратди (видео)

17.11.2023, 09:49

3 йилдан бери “Баркамол авлод” болалар мактабининг робототехника тўгарагига қатнайдиган Озодбек Ҳошимов одамларни ис газидан сақлаб қоладиган ихтиро яратди. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими...
Кечаги ёмғирдан сўнг Тошкент марказидаги янги "дом"нинг ери чўкиб, таги очилиб қолди (видео)

10.11.2023, 12:45

Пойтахт марказида қурилган янги кўп қаватли уй ҳали эгаларига топширилмасданоқ куни кеча ёғиб ўтган ёмғирдан сўнг даҳшатли манзара касб этиб қолди. 11 қаватли уйнинг зиналари...
Тошкентда подъездда қизга тегажоғлик қилган йигит ушланди (видео)

06.09.2023, 10:12

Кеча, 4 сентябрь куни Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманида номаълум шахс подъездга кириб кетаётган қизга ҳужум қилгани ҳақида хабар қилинган эди. Айни пайтда Тошкент шаҳар ИИБ...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1