АсосийSavol-javob

​МЕРОС ҚАНДАЙ РАСМИЙЛАШТИРИЛАДИ?

'​МЕРОС ҚАНДАЙ РАСМИЙЛАШТИРИЛАДИ?'ning rasmi

Вафот этган шахс номидаги автомашинани қандай қилиб меросхўр номига расмийлаштириш мумкин? Бунинг учун қандай ҳужжатлар талаб этилади?

А.А. Тошкент шаҳри

Д.ЯКУБОВА, Адлия вазирлиги Нотариат, адвокатура ва ФҲДЁ органлари бошқармаси бошлиғи:

— Мерос фуқаронинг ўлими ёки унинг суд томонидан вафот этган деб эълон қилиниши оқибатида очилади. Меросга бўлган ҳуқуқ ворислик васияти мавжуд бўлмаса, қонун бўйича амалга оширилади.

Меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги гувоҳнома мерос очилган кундан эътиборан олти ой ўтганидан кейин берилади. Фуқаролик кодексининг 1135-моддасидага мувофиқ, конун буйича биринчи навбатдаги меросхўрлар мерос қолдирувчининг болалари (шу жумладан фарзандликка олинган болалари), эри (хотини) ва ота-онаси (фарзандликка олувчилар) тенг улушларда қонун бўйича биринчи навбатдаги ворислик хуқуқига эга бўладилар. Мерос қолдирувчининг вафотидан кейин тутилган болалари ҳам биринчи навбатдаги ворислар жумласига кирадилар. Мерос очилган жойдаги нотариус меросхўрларнинг ёзма аризаларига кўра меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисида гувоҳномалар беради.

Мерос қолдирувчи билан меросхўрларнинг қариндошлик муносабатлари туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома, никоҳ тузилганлиги ҳақидаги гувоҳнома, туғилганлиги ва никоҳ тузилганлиги ҳақидаги далолатнома ёзувларидан кўчирмалар, қариндошлик ёки бошқа муносабатларнинг ҳақиқийлигини белгиловчи суд ҳужжати ва қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа ҳужжатлар билан тасдиқланади.

Нотариус жисмоний ва юриднк шахслардан нотариал ҳаракатларни амалга ошириш учун зарур бўлган бошқа хужжатларни талаб қилиб олиш ҳуқуқига эга.

Агар мерос мулки таркибига автомототранспорт воситатари кирса, нотариус мерос қолдирувчига ушбу мол-мулк мулк ҳуқуқи асосида тегишлилигини тасдиқловчи ҳужжатни, ушбу автотранспорт воситалари баҳоловчи ташкилотлар томонидан баҳоланганлиги тўғрисидаги хулосасини талаб қилади, шунингдек автотранспорт воситаси давлат рўйхатдан ўтказилган жойи бўйича давлат нотариал идора томонидан ушбу мулк тақиқланмаганлиги ва хатланмаганлигини текширади Агар мерос мол-мулкка нисбатан тақиқ ва хатлов қўйилган бўлса, тақиқ ва хатлов олиб ташланмагунга қадар меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги гувоҳномани бериш тўхтатиб турилади.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар