1

​ИИВ ўтган ҳафтада пиёдалар ўлими билан якунланган ЙТҲлар юзасидан ахборот берди

ЖАМИЯТ 06.05.2017, 14:53
Теглар: ЙТҲ, ​Ички ишлар
​ИИВ ўтган ҳафтада пиёдалар ўлими билан якунланган ЙТҲлар юзасидан ахборот берди

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ўтган ҳафтада содир бўлган оқибати ўлим билан якунланган ЙТҲлар ҳақида маълумот берди.

Тун. Катта тезликда ҳаракатланаётган «Нексия» нимагадир зарб билан урилди. Ҳайдовчи бир амаллаб машинани тўхтатди-ю, тезда моторни ўчирди. Бироз фурсат ўтиб, машинадан тушди, атрофга аланглади. Сўнгра автомобилнинг олд қисмини кўздан кечирди. Пачоқланган жойлар, билинар-билинмас қон изларини кўргач, одам уриб юборганини англади. Англади-ю, юрак уриши тезлашди, пешонасини тер босди. Жабрдийда пиёдага ёрдам бериш ўрнига, машинага ўтирди ва кўздан ғойиб бўлди.

Бу – ўтган ҳафта давомида ички ишлар органлари йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимлари томонидан аниқланган транспорт воситалари билан боғлиқ жиноятлардан бир лавҳа. Афсуски, уларнинг аксариятида пиёдаларни уриб юборган ҳайдовчилар воқеа жойидан қочиб кетишган. Натижада ўнлаб фуқароларга оғир тан жароҳатлари етказилган. Энг ёмони, учта ҳолатда пиёдалар дунёдан кўз юмган.

Жорий йилнинг 17 апрель куни соат тунги 03:00ларда Тошкент вилояти Пискент тумани ҳудудида номаълум ҳайдовчи, транспорт воситасида пиёда А. Д.ни уриб юборади ҳамда воқеа жойидан яширинади. Бунинг натижасида пиёда воқеа жойида ҳаёт билан видолашади. Мазкур ҳолат юзасидан тезкор қидирув ва суриштирув ишлари олиб борилди. Кўп ўтмай ушбу йўл-транспорт ҳодисасини вилоятнинг Қибрай туманида яшовчи фуқаро С. А. ўз бошқарувида бўлган «Матиз» русумли автомашинада содир этгани аниқланди.

22 апрель куни Самарқанд вилоятининг Пастдарғом тумани ҳудудида ҳам юқоридаги каби йўл-транспорт ҳодисаси қайд этилди. Шу туманда яшаган, 1981 йилда туғилган У. М.ни йўлда транспорт воситаси уриб юборади. Ҳайдовчи воқеа жойи дан қочиб қолади, пиёда эса оғир тан жароҳатлари олгани сабабли шу ерда дунёдан кўз юмади. Олиб борилган қидирув ва суриштирув ишлари натижасида ушбу йўл-транспорт ҳодисасини шу туманда яшовчи, 1997 йилда туғилган Х. Б. ишонч қоғозисиз бошқарувида бўлган, отасига тегишли «Нексия» русумли автомобилда содир этгани маълум бўлди.

Шарҳлар

Сурхондарёда "Gentra" жарликка тушиб кетиши оқибатида икки киши ҳалок бўлди (видео)

12.05.2023, 09:55

Сурхондарё вилоятининг Узун туманида "Gentra" жарликка тушиб кетиши оқибатида икки киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар бермоқда.Маълум қилинишича, ҳодиса жорий...
Қорақалпоғистонда "Nexia-3" ва юк машинаси иштирокида даҳшатли ЙТҲ содир бўлди, 5 одам ҳалок бўлган (видео)

06.02.2023, 13:36

Қорақалпоғистон Республикаси Қўнғирот туманида Nexia-3 ва юк машинаси иштирокида охири ўлим билан якунланган ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда Қорақалпоғистон ИИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.Маълум қилинишича,...
Самарқандда 64 ёшли аёл автобус уриб кетиши натижасида воқеа жойида вафот этди (видео)

30.01.2023, 12:13

Самарқандда инсон ўлими билан боғлиқ аянчли ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар қилмоқда. Маълум қилинишича, 24 январь куни соат 07:30 атрофида Самарқанд...
Тошкентда 17 та машина иштирокида катта авария содир бўлди (видео)

13.01.2023, 09:20

Кеча, 12 январь куни Тошкент шаҳрида 17 та машина иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Пойтахт ЙҲХБ ахборот хизмати ҳодиса юзасидан маълумот тақдим этди.Маълум қилинишича, соат 20:40...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1