1

​Қоҳирада самолётни портлатмоқчи бўлган йўловчи қўлга олинди

ДУНЁ 10.05.2017, 10:02
Теглар: Самолёт
​Қоҳирада самолётни портлатмоқчи бўлган йўловчи қўлга олинди

Парвоз вақтида самолётни портлатишни айтиб, ҳаммани қўрқитган эркак Миср полицияси томонидан текширилганда унинг ёнидан ўқ отар қуроли, портловчи модда топилмади, деб хабар берди Ntv.ru нашри.

Қоҳира халқаро аэропортида Жиддадан парвоз рейсини амалга ошираётган, Саудия Арабистонига тегишли бўлган Flynas авиакомпаниясининг самолётини портлатиш билан таҳдид қилган жиноятчи қўлга олинди. Экипаж ердагиларни самолёт бортидаги йўловчилардан бири авиалайнерни портлатмоқчи бўлаётганлиги ҳақида огоҳлантирди. Аэропорт кучайтирилган хизмат тартибига ўтказилди. Авиалайнер ерга қўниши билан махсус хизмат, тез ёрдам, ўт ўчириш машиналари етиб келди. Жиноятчи махсус хизмат ходимлари томонидан қўлга олиниб, салондан олиб чиқилди. Самолёт йўловчиларидан ҳеч ким жабрланмади, улар авиалайнердан соғ-саломат чиқишди. Қўлга олинган жиноятчи 61 ёшли Миср фуқароси эканлиги аниқланди. Йўловчилар у самолётга чиқмасдан илгари аэропортда юкининг оғирлиги туфайли божхоначилар билан жанжаллашганлигини маълум қилишди. Ҳозирда қўлга олинган шахс тиббий кўрикдан ўтказилмоқда.

Шарҳлар

Деҳлидан Чикагога учаётган самолёт Тошкентга фавқулодда қўнди

08.05.2024, 10:48

Деҳли-Чикаго йўналишида AI-127 рейсини амалга ошираётган “ Air India” авиакомпанияси самолёти Тошкент халқаро аэропортига қўнишга мажбур бўлди. Фавқулодда қўнишга йўловчилардан бирининг соғлиғи ёмонлашгани сабаб бўлган. Самолётда...
Майами аэропортига қўнган самолёт ёниб кетди (видео)

22.06.2022, 11:42

Доминиканнинг Red Air авиакомпаниясининг самолёти Майами халқаро аэропортига (АҚШнинг Флорида штати) қўнганидан сўнг ёниб кетди. Бу ҳақда ТАСС хабар бермоқда. Маълум қилинишича, самолёт сешанба куни маҳаллий...
АҚШда йўловчи самолёт ҳалокатга учради

20.10.2021, 09:56

АҚШнинг Техас штатида McDonnell Douglas DC 9-87 йўловчи самолёти ҳалокатга учради. Бу ҳақда ABC хабар бермоқда.Маълумотларга кўра, самолёт парвоз қилганидан сўнг етарли баландликка кўтарила олмасдан...
Татаристонда бортида 22 киши бўлган самолёт қулаб тушди

10.10.2021, 17:31

Татаристоннинг Мензелинск шаҳрида бортида 20 нафар парашютчи ва иккита экипаж аъзоси бўлган Л-410 самолёти қулаб тушди. Бу ҳақида "Риа Новости"га таяниб Zamon.uz хабар берди.Қайд этилишича,...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1