Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ёнғин хавфсизлиги бош бошқармаси ўтган ҳафтада содир бўлган ёнғинлар юзасидан ахборот берди.
Тошкент шаҳар Юнусобод туманида яшовчи фуқаро М.Мелиевнинг уйида пахта ёғини қозонда доғлаш учун газ плитасига қўйиб, назоратсиз қолдириши натижасида ёнғин содир бўлган. Ёнғиндан уйнинг 45 кв. метр майдонда томи, шифт қисми ҳамда қўшнисининг уйини 15 кв. метр майдонда том қисми ёниб зарарланган.
Тошкент шаҳар Олмазор туманида яшовчи фуқаро Н.Хусановнинг уйида иситиш печининг дудбурони қизиб кетиши натижасида ёнғин содир бўлиб, уйнинг 110 кв.м. майдонда томи, шифт қисми ва уй жиҳозлари ҳамда қўшнисининг уйини 80 кв. метр майдонда том қисми ёниб зарарланган.
Фарғона вилояти Риштон туманида яшовчи фуқаро Ш.Махкамовнинг уйида электр симларнинг қисқа туташуви натижасида ёнғин содир бўлиб, уйнинг 100 кв. метр майдонда томи, шифт қисми ва уй жиҳозлари ёниб зарарланган.
Хоразм вилояти Хива туманида яшовчи фуқаро А.Рихсиевнинг молхонасида очиқ оловдан фойдаланишда эхтиётсизлик оқибатида ёнғин содир бўлиб, молхонанинг 35 кв. метр майдонда том қисми ва томига ғамлаб қўйилган хашаги ёниб зарарланган.