1

​Фарғонада ёлланма ишчи тилла тақинчоқлар ва пулларни ўғирлаб кетди

ЖАМИЯТ 10.05.2017, 10:30
Теглар: Жиноят
​Фарғонада ёлланма ишчи тилла тақинчоқлар ва пулларни  ўғирлаб кетди

Боғдод тумани ИИБга 2017 йил 25 апрель куни, Боғдод шаҳарчаси Кумуштола кўчаси 81-уйда яшовчи, тумандаги Қишлоқ хўжалик касб ҳунар коллежи директори ўринбосари, 1981-йилда туғилган Сидиқов Дониёржон Зокиржонович ариза билан мурожаат қилиб, 2017 йил 24 апрель куни соат 11:30 ларда, яшаш уйида ҳеч ким йўқлигидан фойдаланган номаълум шахслар, хонадонига девор ошиш йўли билан кириб, дам олиш хонаси эшигини бузиш йўли билан очиб, у ердаги темир сейфни болта билан бузиб очиб, ичидан 30 гр оғирликдаги нархи 5 100 000 сўмлик трос, 1 дона 10 гр.ли “Кали” номли нархи 1 700 000 сўмлик трос, 1 дона 2 гр.ли нархи 340 000 сўмлик никоҳ узуги, 1 дона 1,5 гр.ли нархи 255 000 сўмлик никоҳ узуги, 1 дона 1 гр.ли нархи 170 000 сўмлик «Своровский» номли сирға, жами нархи 7.565.000 сўмлик тилла тақинчоқлари, 425.000 сўм пули ва 500 АҚШ долларини ўғирлаб кетишганлигини маълум қилган. Бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.

ИИБ ТБ томонидан 2017 йил 25 апрель куни номаълум шахсларга нисбатан Ўз.Р. ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

2017 йил 27 апрель куни ИИБ ходимлари томонидан ўтказилаётган тадбир давомида, ушбу жиноятни Олтиариқ тумани Порлоқ кўчаси 96-уйда яшовчи ёлланма ишчи, 1987-й.т. Ш.Р содир этганлиги аниқланиб, далилий ашё билан ушланган. Терговни ИИБ олиб бормоқда.

Шарҳлар

Жиззахда 39 ёшли эркак хотинини уриб ўлдирди (видео)

07.09.2022, 12:07

Жиззахда аёл ўз эри томонидан ўлдирилди. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар бермоқда. Маълум қилинишича, жорий йилнинг 2 сентябрь куни Жиззах вилояти Зарбдор тумани Янгиҳаёт...
Наманганда 21 ёшли йигитни қотилига айланган блогерга нисбатан қамоқ жазоси тайинланди

10.01.2022, 21:58

Наманганда 150 минг сўм эвазига Instagram саҳифасидаги обуначиларини кўпайтириш ортидан икки блогер ўртасида келиб чиққан келишмовчилик қотиллик билан тугади.Қайд этилишича, ҳодиса Чуст туманида ўтган йилнинг...
Термизда қидирувдаги қочқин қўлга олинди

10.08.2021, 17:29

Термизда қидирувдаги қочқин қўлга олинди. Бу ҳақда Сурхондарё вилояти ИИБ хабар берди.Маълум бўлишича, Термиз тумани “Ш.Рашидов” маҳалласида яшовчи фуқаро Х.Илҳом 2021 йил 29 июнь куни...
Йилнинг 6 ойида ҳар 100 минг аҳолига нисбатан 132 та жиноят тўғри келган

10.08.2021, 16:44

2021 йил 6 ойида ҳар 100 минг аҳоли сонига нисбатан 132 та жиноят тўғри келган. Бу ҳақда АОКАда ўтказилаётган  матбуот анжуманидан махсус мухбиримиз Абдукарим Зарипов...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1