AdMe.ru нашри Instagram’га жойланадиган дунёнинг осори атиқлари билан қизиқди. Айнан мана шу жойларжа миллионлаб одамлар суратга тушишни севишади.
Дарвоқе рўйхатда жуда кўп сиз кутмаган жойлар ўрин олган.
Ниагара шаршараси
Ниагара-Фолс, АҚШ ва Канада
АҚШ ва Канада чегарасида жойлашган дунёнинг энг машҳур шаршараси.
Universal Studios аттракционлар парки
Голливуднинг Universal Studios студиясининг (Universal Pictures) тематик парклари Голливудда, Орландо, Сингапур ва Осакада бор.
Бу ердаги барча аттракционлар кинокомпаниянинг фильмларига бағишланади.
Истиқлол кўчаси
Истанбул, Туркия
Бу Истанбулнинг асосий пиёдалар кўчаси. Бу ерда Шарқ ва Ғарб уйқашиб кетган.
Ҳар куни ушбу кўчадан минглаб сайёҳлар ўтади.
Таймс-сквер
Нью-Йорк, АҚШ
Бу ердаги барча тарихий обидаларни айланиб чиқиш учун бир ҳафта керак.
Бу ерни Нью-Йорк ва АҚШнинг тимсоли деб билишади.
Пирс Санта-Моники
Лос-Анжелес, АҚШ
Санта-Моникада сеҳрли нимадир бор. Бу сувдаги кўнгилочар боғ.
Красная Площадь
Москва, Россия
Россиянинг тимсоли, Москванинг бош майдони, Кремлга яқин жойлашган. Ҳар бир Россияга ташриф буюрган сайёҳ айнан шу ерга суратга тушиш учун ташриф буюради.
Лувр
Париж, Франция
Лувр — дунёнинг энг кўп ташриф буюриладиган музейи. Афсонавий «Мона Лиза» сурати ҳам айнан шу ерда.
Барселона Маркази
Испания
Бу ерда ҳар бир қадам қизиқарли, қандай қилиб суратга тушмаслик мумкин.
Тауэр кўприги
Лондон, Буюк Британия

Колизей
Рим, Италия
Италия тимсоли Instagram фойдаланувчиларининг энг севимли объекти саналади. Бу суратга тушиладиган энг қадимий жойлардан биридир.
Сиам-Парагон
Бангкок, Таиланд
Осиёнинг энг йирик савдо марказларидан бири.
ВДНХ
Москва, Россия
ВДНХ — йирик кўргазма мажмуаси, унда ўнлаб павильонлар бор.
Эйфель минораси
Париж, Франция
Бу минора таништиришга муҳтож эмас. Ушбу жой энг ҳафсалани совитадиган жойлар рейтингида юқори поғонани забт этган. Сабаби бу ер доим гавжум.
Марказий парк
Нью-Йорк, АҚШ
Парк «Уйда ёлғиз - 2» фильмида “суратга тушган”.
Диснейленд
Instagram талқини бўйича энг кўп суратга тушиладиган жой айнан шу ер. Дунёда Диснейлендга бориш мумкин бўлган олтита шаҳар мавжуд: Марн-ля-Вале (Франция), Гонконг, Токио, Шанхай, Орландо ва Анахайм (АҚШ).