1

​Шавкат Мирзиёев Кореянинг янги сайланган Президентини табриклади

ЖАМИЯТ 11.05.2017, 11:02
Теглар: Шавкат Мирзиёев, Президент, Корея Республикаси
​Шавкат Мирзиёев Кореянинг янги сайланган Президентини табриклади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Мун Чже Инни Корея Республикаси Президенти лавозимига сайлангани билан табриклади. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.

«25 йиллик дипломатик муносабатлар давомида Ўзбекистон Республикаси билан Корея Республикаси ўртасида чинакам дўстона алоқалар, мустаҳкам стратегик ҳамкорлик муносабатлари, икки томон кун тартибининг барча масалалари юзасидан ҳамда халқаро ташкилотлар доирасида конструктив мулоқот ўрнатилди», - деб эътироф этилган мактубда

Қайд этилганидек, томонлар етакчи Жанубий Корея компаниялари иштирокидаги автомобильсозлик, машинасозлик, электроэнергетика, нефтьегаз, электротехника, тўқимачилик саноатларида, информацион технологиялар, телекоммуникациялар ва бошқа соҳаларда инвестицион ҳамкорликнинг улкан ижобий натижаларини қўлга киритишди.

Давлатимиз раҳбари таъкидлаганидек, «Ўзбекистон ўз ташқи сиёсатида узвийлик ва босқичма-босқичликни сақлаб қолган ҳолда келажакда ҳам Корея Республикаси билан дўстлик ва конструктив ҳамкорликни мустаҳкамлаш йўлидан боради».

Ўзбекистон Президенти Мун Чже Инни ўзи учун қулай бўлган вақтда мамлакатимизда ташриф билан бўлишга таклиф қилди

Шарҳлар

Президент кўмир қазиб чиқаришни ошириш режалари тақдимоти билан танишди

13.05.2024, 17:53

Президент Шавкат Мирзиёев 13 май куни кўмир қазиб чиқаришни ошириш режалари тақдимоти билан танишди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди. Аҳоли ва иқтисодиётнинг ўсиб бораётган...
Президент Россияга етиб борди

08.05.2024, 17:04

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 8 май куни амалий ташриф билан Москва шаҳрига ташриф буюрди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди. “Внуково” халқаро аэропортида давлатимиз...
Президент янги тайинланган элчиларнинг ишонч ёрлиқларини қабул қилди

07.05.2024, 14:24

Мирзиёев Венгрия, Эрон, Чехия, Ўмон ва Жазоирнинг янги тайинланган элчиларидан ишонч ёрлиқларини қабул қилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди. Президентимиз Чехия Республикаси Ўзбекистоннинг Европа...
Президентнинг Тожикистонга ташрифи икки томонлама муносабатлар тарихида янги саҳифа очди

19.04.2024, 18:05

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга давлат ташрифи доирасидаги тадбирлар якунига етди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди. Куни кеча Ўзбекистон раҳбари Президент Эмомали Раҳмон...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1