Аргентинанинг Буэнос Айрес шаҳрида яшовчи 25 ёшли йигит Луис Падрон болалигиданоқ эльф, фаришталар ва бошқа фантастик мавжудотларга қизиқарди. Айнан шу қизиқиши туфайли тенгқурлари унинг устидан кулишарди.
Аргентиналик йигит улғайгач, фантастик мавжудотлардан бирига айланишга қарор қилди.
У 14 ёшли пайтида бошидаги сочларини оқартирди. Эндиликда йигит турли хилдаги кремлар, бўёқлар, укол ва қуёшдан ҳимоя қилувчи кремлар учун ҳар ойда 5 минг доллар пул сарфламоқда.
Луис, шунингдек пластик жарроҳлик учун 35 минг доллар сарфлади. У ияги шаклини ўзгартирди, ринопластика қилдирди. Йигит соғлиғига таваккал қилган ҳолда кўзлари шаклини ҳам ўзгартирди.
Фэнтези олами ишқибози умумий ҳисобда 40 га яқин жарроҳлик амалиётини бошдан кечирди.
Падрон эндиликда ташқи кўриниши билан бошқалардан тубдан фарқ қилади. У бошқаларнинг фикри ўзини умуман қизиқтирмаслигини айтади.
Бироқ, табиийки мукаммаликнинг чегараси йўқ. Шунинг учун ҳозир аргентиналик қулоқлари шаклини ўзгартириш ёки улар ўрнига имплантант қўйишни режалаштирмоқда. Шунингдек, Падрон бўйи узунлиги 180 сантиметрга етиши учун яна бир жарроҳлик амалиётига мурожаат қилишни режалаштирмоқда.