“Евровидение-2016” қўшиқ танлови ғолибаси, украиналик хонанда Жамола, она ватани Қримда концерт бериш истаги боргини маълум қилди, деб хабар берди Lenta.ru нашри.
“Қримда концерт бериш орзуим бор, минг афсуски, айни пайтда концерт бериш тугул Қримда яшовчи, бетоб бувамни кўриб келиш учун ҳам рухсат йўқ”, деб нолиди хонанда. Жамола нима учун Қримга бориши мумкин эмаслигини изоҳламади.
Жамола (ҳақиқий исми Сусанна Жамаладинова) Стокгольмда ўтказилган “Евровидение-2016” қўшиқ танловида Сталин даврида қрим татарларнинг депортация қилинишига бағишланган “1944” қўшиғи билан ғалаба қозонган эди. Унинг ғалабаси Украинага “Евровидение-2017” қўшиқ танловини ўтказиш ҳуқуқини берди. Киевда ўтказилган мазкур танловнинг ярим финал босқичи 10 май куни бўлиб ўтди, иккинчи босқичи 11 май куни, финал босқичи эса 13 май куни ўтказилиши режалаштирилган.
10.12.2019, 20:06
Таниқли швед гуруҳи — «Roxette» солисти Мари Фредрикссон 61 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Швеция ОАВларига асосланиб хабар берилди.Dagens Nyheter нашрининг ёзишича, хонанда узоқ йиллар давомида саратон хасталигига...11.08.2017, 16:04
"Даракчи" газетасидаги "10 қалтис савол" лойиҳасининг галдаги меҳмони профессионалмусиқий билимга эга хонанда УМИДАХОН... 1. “Умр ўтар”, “Юлдузимсан”, “Сендадур кўнглим” ва “Йўлимдан қоч”, “Сериал”, “Сафсата” қўшиқлари....11.08.2017, 13:51
Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ артисти Озодбек Назарбеков журналист Жасур Ҳамроев билан суҳбатда маданият вазиринингбиринчи ўринбосари сифатидагибиринчи иш куни қандай ўтгани ҳамда эндиликда ижодини давом эттириши...08.08.2017, 10:55
7 август куни ўзбек шоу-бизнесининг икки вакили оила қурди. Пойтахтдаги "Осиё гранд" ресторанида Шоҳруҳхоннинг укаси, актёр Муҳаммадали ва Иродахоннинг висол оқшоми бўлиб ўтди. Шу куни...