Америкалик машҳур рэпер Снуп Догнинг концертида унинг ўзи эмас, сурдотаржимон юлдузга айланди, деб хабар берди 1tv.ru нашри.
Америкада концертларга кар-соқовлар учун сурдотаржимонни таклиф этиш оддий ҳолга айланган. Машҳур рэпер Снуп Догнинг концертига таклиф этилган сурдотаржимоннинг берилиб, имо-ишора қилиши барчанинг томошабинларнинг эътиборини тортди ва ижтимоий тармоқлар юлдузига айланди. Унинг ижросини миллионлаб фойдаланувчи томоша қилди.