1

2017 йилда Гиннеснинг рекордлар китобига киритилган энг ғалати рекордлар

ДУНЁ 12.05.2017, 11:27
Теглар: Фото, Гиннеснинг рекордлар китоби
2017 йилда Гиннеснинг рекордлар китобига киритилган энг ғалати рекордлар

Гиннеснинг 62-сонли рекордлар китобига дунё бўйича 4000 дан ортиқ ютуқлар киритилган, деб хабар берди Ruposters.ru нашри.

Унда инсониятнинг энг бемаъни ҳаракатларидан тортиб, табиат ҳодисаларигача, ҳайвонларнинг ўзига хос хусусиятлари-ю, илмий изланиш натижаларигача киритилган.


"Дунёнинг энг узун мушуги"

Дунёнинг энг узун мушуги Буюк Британияда яшайди. Людо лақабли мушукнинг узунлиги 118,33 сантиметрни ташкил этади.


"Мушук томонидан бир дақиқада амалга оширилган энг кўп трюклар "

Мазкур тоифада америкалик Роберт Доллуэтнинг мушуги ғалабани қўлга киритди. У бир дақиқа давомида комиссия аъзоларига 20 та трюкни намойиш қилди.

"Харидан энг баландликка сакраган лама”

Мазкур масалада Англияда яшовчи Каспа лақабли ламадан зўри топилмади. У 1,13 метр баландликка сакрашга муваффақ бўлди.


"Дунёнинг энг баланд ити"

Американинг Флорида штатидаги Лиззи лақабли итнинг бўйи бошланғич синф ўқувчисининг бўйи билан тенг. 7 ёшли итнинг бўйи ўлчанганда 96,41 сантиметрни ташкил этди.


"Энг узун ит думи"

Бельгияда яшовчи Кеон лақабли итнинг думи узунлиги билан ҳаммани ҳайратга солди. Кеоннинг думи 76,8 сантиметр узунликка эга.


"Кислород таъминотисиз, энг узоқ ёнган инсон"

Бундай бемаъни ва хавфли рекорд австриялик Йозеф Тедлингга тегишлидир. У кислород таъминотисиз 5 дақиқа ва 41 сония давомида ёнишга “муваффақ бўлди”.


"Автомобиль ўтган энг катта халқа"

Мазкур рекорд британиялик Терри Грант томонидан ўрнатилган. У ўз “Ягуари” билан 19,08 метр диаметрли халқадан ўтди.


"Энг тез юрувчи бир ғилдиракли мотоцикл"

Буюк Британиялик байкур Кевин Скотт ўзига хос, бир ғилдиракли “темир оти” оти билан соатига 98,464 километр тезликда йўл босди.

"Дунёнинг энг эгилувчан оёғи"

Максвелл Дэй исмли америкалик йигит оёғини 157 даражага буриб, Гиннес рекордлари китоби вакилларининг олқишига сазовор бўлди.


"Соқолли энг ёш аёл"

Мазкур унвонга Британиянинг Беркшир графлигида яшовчи британиялик модель Харнаам Каурга насиб қилди. Рекорд ўрнатилган куни комиссия унинг ёши 24 ёш ва 282 кунни ташкил қилишини аниқлади.


"Энг катта оғиз"

Немис Берндт Шмидт ўзига хос иқтидори — оғзини катта очиши билан атрофидаги одамларни даҳшатга солади. 8,8 сантиметрли очилган оғзи билан Гиннеснинг рекордлар китобига кирди.


"Гамбургерга тааллуқли буюмларнинг энг катта коллекцияси"

Негадир одамлар орасида америкаликлар гамбургерни севиб истеъмол қилади, деган гап юради, афсуски, мазкур таомни нафақат америкаликлар балки немислар ҳам яхши кўришини Хэрри Шперл исботлади. Унинг гамбургерга тааллуқли буюмлар қоллекцияси ҳисобдан ўтказилганда 3724 та буюм борлиги аниқланди.


"Энг кўп тош қотган тезаклар коллекцияси"

“Тезак” деган сўзни ўқиб, “шу ҳам коллекция бўлди-ю?” деган хулосага келишингиз мумкин. Аммо америкалик Жорж Фрэндсен уйида айнан тош қотган тезакларнинг 1277 нусхасини сақлайди. Унинг яқинлари Жоржнинг бундай коллекцияни уйда сақлашига қандай фикр билдиришлари номаълумлигича қолмоқда.

Шарҳлар

Хитойда эрталабдан ўзини бахтсиз ҳис қилганлар ишга келиши шарт эмас

25.04.2024, 07:33

Хитойнинг Хенан провинциясидаги чакана савдо тармоғи асосчиси, бизнесмен Ю Донглай ходимларга иш ва ҳаёт мувозанатини яхшилашга ёрдам бериш учун “бахтсиз таътил” кунларини жорий қилди, деб...
Солиҳон домла 15 суткага қамалди

01.04.2024, 16:31

Ижтимоий тармоқларда Солихон домла номи билан танилган Солихон Ортиқхўжаев 15 суткага қамалди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар судлари Darakchi.uz га хабар берди.2024 йил 30 март Тошкент...
Педагогларни 3 йил куттирган қонундан қайси имтиёзлар “тушиб” қолган?

21.02.2024, 17:28

Хабарингиз бор, 2024 йил 1 февраль куни “Педагогнинг мақоми тўғрисида”ги Қонун имзоланди. Ундаги педагоглар учун энг асосий ўзгаришлардан бири – энди мактабга янги ишга кирган...
⚡️iPhone 16 кўриниши эълон қилинди

13.02.2024, 09:36

Твиттерда Majin Bu тахаллуси остида яширинган таниқли Apple инсайдери янги авлод iPhoneлари ҳақида янги маълумотлар билан бўлишди. Инсайдер хабаридан маълум бўлишича, компания бир вақтнинг ўзида...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1