Эр-хотин Мария Гарсия ва Мигель Рестрепо 22 йиллик турмушлари давомида жуда кўп қийинчиликларни бошдан кечиришди, шу билан бирга дунёнинг энг антиқа уйини барпо этишга муваффақ бўлишди, деб хабар берди Interesno.cc нашри .
Умуман олганда улар яшайдиган жойни уй деб ҳам атаб бўлмайди. Улар суви йўқ канализация қудуғини бошпанага айлантиришди. Қудуқ уларга осойишталик ва хотиржамлик бахш этди.
Мария ва Мигелнинг ҳаёти изга тушиб кетгандан кейин ҳам улар севимли масканларини тарк этишни исташмади. Электр чироғи, иситиш тизими ва ошхонани Мигель ўз қўли билан яратди. Рождество байрамида Мигель уйга телевизор олиб келган бўлса, Мария ит етаклаб келди! Ит уларни хавф-хатардан қўриқлайди. Антиқа уй эгалари журналистларга бу ердан кўчиб кетишни хаёлларига ҳам келтирмаётганлигини маълум қилишди.