АсосийDunyo

​Сурияда янги туғилган чақалоққа Владимир Путин деб исм қўйилди

'​Сурияда янги туғилган чақалоққа Владимир Путин деб исм қўйилди'ning rasmi

Суриянинг Тартус шаҳрида дунёга келган чақалоққа Владимир Путин исми қўйилди. Сурия армиясида хизмат қилувчи ҳарбий хизматчининг сўзларига кўра, у ўғлини Россия президенти исми билан номлаб, Путинга мамлакат ҳудудида терроризм билан курашда кўрсатаётган ёрдами учун миннатдорчилик билдирмоқчи бўлган.

Маълумотларга кўра, бола ўзини яхши ҳис қилмоқда. Ота-онаси чақалоқни Россия байроғига ўраб, суратга олишган. Мазкур сурат Хмеймим авиабазасининг Facebook`даги саҳифасига жойлаштирилди.

Бундан аввал Мисрда туғилган чақалоққа Путин исми берилгани ҳақида хабар берилган эди.

    Бошқа янгиликлар