1

​Индонезия қирғоқларида номаълум махлуқнинг жасади пайдо бўлди (Видео)

ДУНЁ 13.05.2017, 10:53
Теглар: Видео
​Индонезия қирғоқларида номаълум махлуқнинг жасади пайдо бўлди (Видео)

Индонезия қирғоқларига тўлқин улкан номаълум денгиз махлуқининг жасадини чиқариб ташлади, деб хабар берди tjournal.ru нашри.

Индонезиянинг Малуку вилоятида яшовчи балиқчилар 15 метрли номаълум махлуқнинг фотосуратлари ва видеосини ижтимоий тармоқларга жойлаштиришди. Аввалига маҳаллий аҳоли махлуқнинг жасадини қирғоқда турган қайиқ, деб ўйлашди.

Балиқчиларнинг айтишича, маҳлуқ улкан кальмар ёки кашалотга ўхшар экан. Улар маҳуллий ҳукуматга жасадни сувдан чиқаришни сўраб, мурожаат қилишди. Чунки айний бошлаган жасад сувни қизғиш тусга киритган.

Нашрнинг хабар беришича, махлуқнинг қайси ҳайвон турига мансублигини аниқлаш учун океаншунос олимлар етиб келган. Улар жасад қирғоқда уч кундан бери ётганлигини аниқлашди.

Қишлоқ хўжалик муниципиал бошқармаси вакили (Cagdianao Municipal Agriculture Office)нинг маълумот беришича, мазкур жасад сув сигири ёки ўша жойда яшовчи букри китга тегишли. Тахминларга кўра, унинг оғирлиги 35 тоннани ташкил этади.






Шарҳлар

Тошкентда 9-синф ўқувчиси одамларни ис газидан сақлаб қоладиган ихтиро яратди (видео)

17.11.2023, 09:49

3 йилдан бери “Баркамол авлод” болалар мактабининг робототехника тўгарагига қатнайдиган Озодбек Ҳошимов одамларни ис газидан сақлаб қоладиган ихтиро яратди. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими...
Оққўрғонда вертолёт иштирокида тўй кортежини қилганлар жаримага тортилди (видео)

16.11.2023, 12:40

Аввалроқ, Тошкент вилоятидаги тўйда вертолётдан фойдалангани акс этган видео тармоқларда тарқалган эди. Тошкент вилояти ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси мазур ҳолат бўйича маълумот тақдим этди. Маълум қилинишича, ИИББ...
Кечаги ёмғирдан сўнг Тошкент марказидаги янги "дом"нинг ери чўкиб, таги очилиб қолди (видео)

10.11.2023, 12:45

Пойтахт марказида қурилган янги кўп қаватли уй ҳали эгаларига топширилмасданоқ куни кеча ёғиб ўтган ёмғирдан сўнг даҳшатли манзара касб этиб қолди. 11 қаватли уйнинг зиналари...
Фарғонадаги экин даласига янги туғилган чақалоқ ташлаб кетилди (видео)

04.11.2023, 12:37

Фарғонада янги туғилган чақалоқ ташлаб кетилди. "Замон" дастурида мазкур ҳодиса бўйича тафсилотлар маълум қилинди.Маълум бўлишича, Фарғона тумани Юқори арча МФЙ ҳудудидаги катта далага янги туғилган,...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1