АҚШ президенти Дональд Трамп Америка ОАВлари унинг фаоллигига эътибор қаратмаётганлиги ҳақида маълум қилди, деб хабар берди Tvzvezda.ru нашри.
Дональд Трампнинг айтишича, Хитой, Япония, Шимолий Корея давлатлари билан музокаралар олиб бориб, қизғин сиёсий фаолият юритаётганлигига ОАВлар эътибор қаратмай, фақатгина ўзларини қизиқтирадиган мавзуларни ёритишмоқда. У Россия Федерацияси Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан бўлган учрашувни мисол қилиб кўрсатди.
Яқинда Россия ташқи ишлар вазири билан учрашув бўлиб ўтди, бу ҳақда ОАВлар хабар бермади, ундан кейин Украина ташқи ишлар вазири келди, мен унга “Сизлар Россия билан ярашишингиз керак”, дедим. Биров ОАВлар фақатгина “Россия ташқи ишлар вазири ташриф буюрди”, деб маълумот берди, - деб ғазабланди Трамп.
АҚШ президенти фактларнинг бузиб кўрсатилаётганини айтиб, журналистлар билан бўладиган брифингларни ўзгартиришни таклиф қилди.