АсосийJamiyat

​“Илмий манфаатларнинг мослиги ўзбек ва грузин олимларини қадим вақтлардаёқ яқинлаштирган”

'​“Илмий манфаатларнинг мослиги ўзбек ва грузин олимларини қадим вақтлардаёқ яқинлаштирган”'ning rasmi

Бугун Тошкентда "Ўзбекистон маданий мероси – халқлар ва давлатлар ўртасидаги мулоқотга йўл" мавзуида Халқаро конгресснинг илк куни ниҳоясига етмоқда.

Тадбирда 40 дан ортиқ мамлакатдан 140 дан ортиқ чет эл олимлари, эксперт, дипломат, халқаро ташкилотларнинг вакиллари, шунингдек 50 дан ортиқ юртимиз илм-фани вакиллари ҳамда 50 дан ортиқ Ўзбекистон ва хорижий ОАВ вакиллари иштирок этиши маълум қилинган.

Грузия Миллий Фанлар академиясининг вице-президенти, Академик Метревели РОИН тадбирнинг аҳамияти хусусидаги ўз фикрлари билан ўртоқлашди:

— Ўзбек илм-фани ва маданиятининг дунё тамаддуни ривожидаги кўп қиррали роли умум томонидан эътироф этилган. Қадимий ўзбек алломалари юнон файласуфлари билимлари Европага тарқалишида кўприк вазифасини ўтаганлар, яъни уларни шарҳлаб берганлар. Илмий манфаатларнинг мослиги ўзбек ва грузин олимларини қадим вақтлардаёқ яқинлаштирди. XVIII асрнинг биринчи ярмидаги тарихан ҳаққоний далил барчага яхши маълум: Грузин подшоҳи Вахтанг VI астрономияга жуда қизиққан. У Эронда бўлиб турганида машҳур ўзбек астрономи Улуғбекнинг «Зижи Кўрагоний» астрономик жадвалининг форсча матнини қўлга киритишга муваффақ бўлади. Шоҳ Вахтанг нафақат бу қўлёзма матнни грузин тилига таржима қилди, балки уни Петербургга ҳам олиб борди. Айни шу форсча қўлёзмадан «Зижи Кўрагоний»нинг тўла матни тикланган ва лотин тилига ўгирилган. Шундай қилиб, асар Ғарбий Европа илмий доиралари мулкига айланган. Грузин ва ўзбек тарихчиларини ҳамкорликнинг мустаҳкам ришталари боғлаб турибди. Таниқли ўзбек олими, Ўзбекистондаги археологик тадқиқотлар классиги, кўплаб илмий ишлар муаллифи, бизнинг ватандошимиз, Ўзбекистон Фанлар академияси академиги Эдвард Ртвеладзе Грузия Фанлар академиясининг хорижий аъзоси эканини таъкидлаш биз учун ёқимли. У «Грузия шарафи» ордени билан тақдирланган.

Эслатиб ўтамиз, тадбир қатнашчилари орасида Россия, Канада, Италия, Буюк Британия, Ҳиндистон, Миср, Корея, Бельгия, Голландии, Франция, Германия, Чехия, АҚШ, Хитой, Туркия, Греция, Озарбайжон ва бошқа мамлакатлардан дунё илм-фани вакиллари – машҳур олимлар, музейлар ва илмий институтлар раҳбарлари, илмий журналлар муҳаррирлари, таниқли коллекционерлар,шунингдек, ЮНЕСКО ва ICOMOS (Ёдгорликлар ва диққатга сазовор жойларни сақлаш бўйича халқаро кенгаш), кўп сонли асарлар ва китоблар муаллифи бўлган олимлар бор.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар