1

​Тожикистонда Ўзбекистон маданияти кунлари бўлиб ўтди

ЖАМИЯТ 16.05.2017, 10:44
Теглар: Ўзбекистон, Тожикистон
​Тожикистонда Ўзбекистон маданияти кунлари бўлиб ўтди

Жорий йилнинг апрель ойида Душанбе шаҳрида ўтказилган Ўзбекистон саноат корхоналари маҳсулотлари миллий кўргазмаси тожикистонликларда катта қизиқиш уйғотган эди. 9-13 май кунлари ушбу мамлакатда Ўзбекистон маданияти кунлари бўлиб ўтди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигидан хабар беришларича, мамлакатимиз делегацияси Душанбе халқаро аэропортида карнай-сурнай билан кутиб олинган. Маданий тадбирда “Ўзбеккино” миллий агентлиги, Ўзбекистон Бадиий академияси вакиллари, Ўзбекистон халқ артистлари, “Ниҳол” мукофоти совриндорлари, халқаро танловлар ғолиблари, “Ўзбекистон” ашула ва рақс ансамбли иштирок этган.

Маданият кунларининг очилиш маросими 10 май куни С.Айний номидаги давлат академик опера ва балет театрида бўлиб ўтди. Унда Тожикистон ҳукумати аъзолари, Маданият вазирлиги ва дипломатик корпус вакиллари, маданият ва санъат арбоблари, кенг жамоатчилик вакиллари қатнашди.

Театр фойесида Ўзбекистоннинг мустақиллик йилларида эришган ютуқларига бағишланган “Замонавий Ўзбекистон” номли фотокўргазма ташкил этилди.

“Коҳи Наврўз” мажмуасида бўлиб ўтган “Ота” ва “Ойқиз эртаги” бадиий фильмлари намойиши ҳам томошабинлар томонидан катта қизиқиш билан қабул қилинди. Душанбе шаҳри билан бир қаторда Қўрғонтепа ва Турсунзода шаҳарларида ҳам концерт дастурлари ўтказилди.

Тожикистон Миллий кутубхонасида Ўзбекистон ва Тожикистон маданий алоқалари ҳамда Ўзбекистон маданияти кунларига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди. Ўзбекистон маданияти кунлари Тожикистон оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилди.

Ўзбекистон маданияти кунлари асрлар давомида ёнма-ён яшаб келаётган халқларимиз ўртасидаги дўстлик, маданий яқинликни янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Шарҳлар

Ўзбекистонда охирги 3 ой ичида қанча автобус ишлаб чиқарилгани очиқланди

06.05.2024, 13:48

Ўзбекистонда охирги 3 ой ичида қанча автобус ишлаб чиқарилгани очиқланди. Бу ҳақда Статистика агентлиги хабар берди. Ўзбекистонда охирги 3 ой ичида қанча автобус ишлаб чиқарилгани очиқланди. Март...
Тожикистондан Ўзбекистонга қарийб 536 минг нафар турист ташриф буюрган

21.04.2024, 16:59

2024 йилнинг январь-март ойларида Тожикистондан Ўзбекистонга қарийб 536 минг нафар туристлар ташриф буюрган. Бу ҳақда Статистика агентлиги хабар берди.2024 йилнинг 3 ойида Тожикистондан Ўзбекистонга келган...
Ўзбекистон Эронни мағлуб этиб, Осиё кубогига йўлланмани қўлга киритди (видео)

13.09.2023, 11:02

Осиё кубоги учун саралаш ўйинлари якунланди, дея хабар бермоқда "darakchi.uz" мухбири. Маълум бўлишича, сўнгги 6 ўйинда рақиблари дарвозасига 25 та гол киритиб, 3 та гол  ўтказиб...
⚡️Қирғизистон ва Ўзбекистон ҳамкорликда ишлаб чиқарадиган автомобилларнинг нархлари эълон қилинди

24.01.2023, 10:47

Аввал хабар қилганимиздек, Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳамкорликда 19 турдаги енгил автомобиллар, жумладан микроавтобус, пикап, седан ва бошқаларни ишлаб чиқаришни режалаштирган. Қирғизистонда ишлаб чиқарилган автомобиллар нархи 13...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1