Хакерлар The Walt Disney компаниясининг ҳали экран юзини кўрмаган фильмини ўғирлаб, агар пул беришмаса, уни ижтимоиий тармоқларга жойлаштириш билан таҳдид қилмоқда, деб хабар берди Tengrinews.kz нашри.
Нашрнинг хабар беришича, хакерлар фильм эвазига компаниядан катта миқдордаги пулни талаб қилиб, акс ҳолда аввалига фильмдан 5 дақиқалик, кейин 20 дақиқалик парчани ижтимоий тармоқларга жойлаштириш билан таҳдид қилган. Гап қайси фильм ҳақида кетаётгани маълум қилинмаган. Сўнгги маълумотларга кўра, компания талаб қилинган пулни тўлашдан бош тортган. Мазкур ҳолат юзасидан Федерал тергов бўлими тергов ишларини бошлади.