АсосийDunyo

​Электропоезддаги қизнинг ғалати қилиғи ижтимоий тармоқни жунбушга келтирди

'​Электропоезддаги қизнинг ғалати қилиғи ижтимоий тармоқни жунбушга келтирди'ning rasmi

Электропоездда кетаётган қизнинг қўлини юқорига кўтариб олгани акс этган фотосурат “мазкур ҳаракат нимани ифодалайди?” деган савол билан ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларининг бошини қотирди, деб хабар берди “5-tv.ru” нашри.

Мазкур воқеага гувоҳ бўлган йўловчиларнинг айтишича, қиз бир соат давомида қўлини пастга туширмаган. Фойдаланувчиларнинг баъзилари қизни шомонлик ва жодугарликда айблаган бўлса, баъзилари буни саломлашиш, деб қабул қилди. Ниҳоят сурат ҳақида йога ўқитувчиси Оксана Грицкевич энг тўғри маълумотни тақдим этди. “Қиз қўлини кўтариш орқали шарқ амалиётидаги машқлардан бирини бажармоқда”, деб суратга изоҳ берди у.

    Бошқа янгиликлар