Агар айни пайтда мактаб ўқувчиси ёки олий ўқув юрти талабаси бўлсангиз, демак сиз бахтли инсон экансиз, деб ёзди Onedio.ru нашри.
Бугунги кунда сайёрамиздаги барча мактаб, университетлардаги ўқувчилар ва талабалар ҳаётини енгиллаштириш мақсадида мактаб, олий ўқув юрти бинолари архитектурасини ўзгартириш ғоялари илгари сурилмоқда. Бундай қулай шароитга эга биноларда ўқиётган ўқувчи ва талабаларнинг ўқиши, билим олиши юқорига даражага кўтарилиши, ўқитувчилар эса ўз касбини севиб, сидқидилдан меҳнат қилиши аниқланди. Қуйида сизни ана шундай ғоялар асосида қурилган замонавий ўқув муассасалари билан таништирамиз.
1. Мюнхен Техника Университетидаги бир зумда биринчи қаватга олиб тушувчи қувури
2. Кимёвий элементларнинг кўргазмали жадвали
3. Информатика синфидаги ажойиб ғоя
4. Математика синфига олиб кирувчи эшик
5. Имтиҳон олди стрессини енгиш учун махсус пуфакчали полиэтилен
6. Мактаб ўқув қуроллари сотадиган автомат қурилма
7. Япониядаги усти ёмғир суви тўпланиши учун атайлаб очиқ қолдирилган бино. Очиқ жойдан бино ичига ёққан ёмғир сувидан тўпланган кўлмак болаларнинг сув билан ўйнашини таъминлайди.
8. Ўқувчилар ўқитувчи нима қилаётганини кўришлари осон бўлиши учун пазандалик синфи шифтига ўрнатилган кўзгу.
9. Уйда бирор нарсасини унутган ўқувчи учун ўқув қуроли сотадиган автомат қурилма
10. Дарахт ҳақида маълумот берувчи QR-кодлари
11. Барча ўқувчиларнинг орзуси бўлган, бир зумда ўйин майдонига олиб тушадиган махсус қувур
12. Мобиль телефонларни қувватлантириш учун яратилган қуёш батареялари билан жиҳозланган столлар
13. Велосипедингиз бузилиб қолса, асло қайғурманг, мактаб раҳбарияти аллақачон сизга ёрдам бериш ҳақида ўйлаб қўйган
14. Қуёш нуридан сақловчи крем билан таъминловчи автомат қурилма
15. “Адабиёт хиёбони” китоби муқоваси нусхаси туширилган мактаб жавонлари
16. Техника университетлари учун идеал даражадаги зинапоялар
17. Ўқув юртларида шу тарзда ўғирликларнинг олдини олиш мумкин
18. Имиллаган одамлар асабингизга тегадими? Мактаб маъмурияти мазкур масала ечими сифатида зинапояларни учтага: хотиржам кетаётганлар, югураётганлар ва телефонига қараганлар учун алоҳида йўлакка бўлди