Польшанинг Монколно қишлоғида жойлашган эски порох заводларидан бирида кучли портлаш юз берди, деб хабар берди Tvzvezda.ru нашри.
Нашрнинг хабар беришича, портлаш оқибатида корхонанинг олти нафар ишчиси яраланди, улардан икки нафари касалхонага ётқизилди, яна йигирмадан ортиқ ходимлар эвакуация қилинди.
Воқеа жойига ҳудуд мэри ҳам келган. Портлаш сабаблари аниқланмоқда.
YouTube да воқеа жойидан олинган видео жойлаштирилди. Видеороликда тутун булути пайдо бўлгани ва қаттиқ портлаш овози эшитилган акс этган.






