АсосийDunyo

​Япониялик малика оддий йигитга турмушга чиқаётгани учун унвонидан воз кечди

'​Япониялик малика оддий йигитга турмушга чиқаётгани учун унвонидан воз кечди'ning rasmi

Япония императори Акихито ва унинг рафиқаси Митиколарнинг тўнғич невараси бўлган малика Мако Акисино оддий йигитга турмушга чиқаётгани учун унвонидан воз кечди, деб хабар берди Lenta.ru нашри.

Малика Мако 25 ёшли бўлажак турмуш ўртоғи Кей Комуро (Kei Komuro) билан бирга Токиодаги Халқаро насронийлик университетида бирга ўқиган. Жуфтлик илк маротаба бундан беш йил йилгари Токиодаги ресторанлардан бирида танишган. Малика турмушга чиқмоқчи бўлган йигитини оила аъзолари билан таништирди, улар ҳам қизнинг танловни қўллаб-қувватлади. Нашрнинг хабар беришича, Комуро чанғи спорти билан шуғулланади, скрипкада куй чалиш ва пазандачиликка ҳам қизиқади. Уларнинг никоҳ тўйи бўлиб ўтгандан кейин қиз маликалик унвонидан айрилади.

Малика Мако шаҳзода Акисино ва малика Акисиноларнинг тўнғич фарзандидир. У қироллик оиласи вакиласи ҳисобланиб, унинг 22 ёшли Како исмли синглиси ва 10 ёшли Хисахито исмли укаси бор. Япония қонун-қоидаларига асосан тахтга фақат эркак киши ўтиради. Малика Мако Дублиндаги университет коллежида ва Эдинбург университетида ҳам таълим олган. У Токио университети қошидаги музейнинг илмий ходими сифатида фаолият юритади ва маданият соҳаси бўйича докторлик уновнига эга.

Бошқа янгиликлар