АсосийJamiyat

​“Ўзбекистон маданий мероси – халқлар ва мамлакатлар ўртасидаги мулоқотга йўл” халқаро конгрессининг Резолюцияси қабул қилинди

'​“Ўзбекистон маданий мероси – халқлар ва мамлакатлар ўртасидаги мулоқотга йўл” халқаро конгрессининг Резолюцияси қабул қилинди'ning rasmi

«ЎЗБЕКИСТОН МАДАНИЙ МЕРОСИ – ХАЛҚЛАР ВА МАМЛАКАТЛАР ЎРТАСИДАГИ МУЛОҚОТГА ЙЎЛ” ХАЛҚАРО КОНГРЕССИ РЕЗОЛЮЦИЯСИ

  • 2017 йилнинг 15-16 май кунлари Тошкент ва Самарқанд шаҳарларида ўтказилган «Ўзбекистон маданий мероси – халқлар ва мамлакатлар ўртасидаги мулоқотга йўл” халқаро конгресси дунёнинг кўпгина мамлакатлари олимларининг Ўзбекистон маданий меросига бўлган улкан қизиқишини яққол намоён этди. Бир қатор музей ва тўпламларда эҳтиёткорона сақланаётган ва дунёнинг таниқли олимлари –шарқшунослар, тарихчилар ва археологлар томонидан ўрганилаётган бу дурдоналар нафақат илмий доиралар, балки кенг жамоатчилик эътиборини ўзига жалб этаётир.
  • Илмий анжуман доирасида “Ўзбекистон маданий мероси” туркумидан ўзбек, инглиз ва рус тилларида чоп этилган, Давлат Шарқ музейи (Москва), Давлат Третьяков галереяси (Москва)даги тўпламлар, Жаҳон тўпламларида (Австралия, Канада, АҚШ ва бошқа давлатларда) сақланаётган Ўзбекистон гиламлари ва кашталари (Россия Миллий кутубхонаси тўпламларида Алишер Навоий асарлари, Шарқ қўлёзмалари институти (Санкт-Петербург), Давлат Эрмитажи (Санкт-Петербург), Давлат тарих музейи (Москва), Жаҳон тўпламларидаги Ўзбекистон мусиқий мероси ҳамда Ўзбекистон гиламчилигига бағишланган 10 жилдли китоб-альбом нашр қилинди. Мазкур китоблар ва видеофильмлар уларнинг муаллифлари томонидан тақдим этилди.
  • Таъкидлаш лозимки, Ўзбекистон заминида яшаб ўтган Шарқ уйғониш даврининг буюк вакилари юксак илмий салоҳияти дунё илм-фани, маданияти ва санъатининг мустаҳкам илмий пойдеворин яратиб кетишган. Конгресс доирасида ўқилган маҳаллий ва хоржий олимларнинг маърузаари яна бир бор Ўзбекистон маданий меросининг жаҳон аҳли ҳаётидаги тарихий-маданий аҳамиятини кўрсатиб берди. Анжуманда иштирок этган жаҳонга машҳур олимлар – академиклар Карл Байпаков (Қозоғистон), Шоҳин Мустафаев (Озарбайжон), фан докторлари Ирина Попова (Россия), Александр Наймарк (АҚШ), Цугэ Генити (Япония), Ладан Акбарния (Буюк Британия), Кетрин Пужоль (Франция) ва бошқа қатор олимлар Ўзбекистон маданияти ва санъати тарихи, М.Е.Массон, Г.А.Пугаченкова, Л.И.Ремпель, Я.Ғ.Ғуломов, Р.Х.Сулаймонов, Э.В.Ртвеладзе сингари ўзбекистонлик олимларнинг илм-фанга қўшган ҳиссаларига юксак баҳо беришди. Икки кун давом этган конгрессда ўқилган маърузалар, қилинган тақдимотлар Ўзбекистоннинг хорижда сақланаётган санъат дурдоналари, Буюк ипак йўли мероси, Мовароунаҳр китобат санъати, йирик археологик изланишларга бағишланди.
  • “Ўзбекистон маданий мероси – жаҳон тўпламларида” лойиҳаси ўзининг уч тилда тилда чоп этилган китоб-альбомлари, каталоглари, ушбу нодир осори атиқалар виртуал манзарасини акс эттиручи видеоталқинлари Ўзбекистоннинг тарихий маданий мероси бўйича тадқиқотлар олиб бориш, тизимлаштириш, қайта тиклаш ва жамоатчиликка намойиш этишда фавқулодда муҳим илмий-тадқиқий ва илмий-маърифий вазифаларни бажаради. Ушбу лойиҳа нафақат кенг кўлами, балки унинг доирасида ўтказилган тадқиқотлар ва ташкилий ишлари билан ҳам беқиёс, жаҳон бўйича ягонадир. Лойиҳа билан ишлаш жараёнида хорижда - Россия Федерацияси, Германия, Чехияда сақланаётган осори атиқаларнинг йирик маълумотлар базаси шакллантирилди. Лувр (Франция), Британия музейи, Ашмолеан музейи, Бодлеан кутубхонаси (Буюк Британия), Ҳиндистон Миллий музейи, Испания Миллий кутубхонаси, Тўпқопи (Туркия), Михо (Япония) сингари музейларидаги тўпламларга бағишланган китоб-альбомлар ва ҳужжатли фильмларни яратиш бўйича шартномалар имзоланди.
  • Шу билан бирга конгресс иштирокчилари турли мамлакатлар, хусусан Ўзбекистондаги вазирликлар, маданий муассасалар раҳбарларига тадқиқотчилар маданий мерос объектлари билан танишишлари учун зарур шароитларни яратиш борасида мурожаат қилишни мақсадга мувофиқ деб ҳисоблайди. Музей экспонатлари ҳақида маълумотлар ва мукаммал рақамли каталогларнинг йўқлиги Ўзбекистон маданий меросини янада кенгроқ ўрганишга ва Ўзбекистон маданий меросини тобора оммалаштиришга, турли мамлакатларнинг маданий, илмий, ва таълим муассасалари ўртасидагши ҳамкорликни ривожлантиришга тўсқинлик қилаётир.

Ҳозир, инсоният тамаддунининг нодир намуналари дунёнинг бир қатор минтақаларида аёвсиз барбод қилинаётган бир пайтда, Ўзбекистонда бу масалага жуда катта эътибор қаратилаётгани, хусусан ўнлаб давлатлардан келган, Шарқнинг бой ва бебаҳо меросини тадқиқ этаётган олим ва мутахассислари иштирокида улкан илмий анжуман ўтказилгани эътирофга лойиқ.

Конгресс ишида 40 давлатдан 370 нафар иштирокчи, жумладан, фан ва маданият муассасалари ходимлари, давлат ва жамоат ташкилотлари, дипломатик корпус вакиллари, экспертлар иштирок этишди. Конгресс ишини маҳаллий ва халқаро оммавий ахборот воситалари вакиллари кенг ёритишди. («Вести 24», НТВ, «Культура», «Мир», ТРТ телеканаллари, Рейтер, ТАСС, Синьхуа, Анадолу ахборот агентликлари ва бошқалар). Конгрессда Озарбойжон, Буюк Британия, Германия, Голландия, Қозоғистон, Канада, Қирғизистон, Польша, Россия, АҚШ, Туркия, Франция, Чехия, Швеция, Япония сингари давлдатлардан Ўзбекистонга ташриф буюрган 5 нафар академик, 36 нафар фан доктори, 14 нафар профессор ўз маърузалари ва йўлланмаларини тақдим этишди.

Анжуманнинг салоҳияти жуда юксак. У катта маърифий ва илмий аҳамиятига эга. Бугунги мураккаб замонда бу лойиҳа ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, ўз миллий анъаналари ва маданияти билан таништириш, ўзбек ва жаҳон халқлари маданиятлари ўртасидаги мулоқотни мустаҳкамлаш, дунё маданияти барча таркибий қисмларининг ўзаро ва муштараклигини таъминлашда катта ўрин тутади.

VI. Анжуман якунида бундай халқаро анжмунни йилда бир маротаба ўтказиш, шунингдек конгресс давомида тингланган маърузаларни махсус илмий тўплам тарзида чоп этишга келишиб олинди.

  • Баҳслар ва мунозаралар давомида турли мамлакатлар олимлари ва Ўзбекистоннинг илмий жамоатчилик вакиллари билдирган таклифларни умумлаштирган ҳолда, Конгресс “Бутунжаҳон Ўзбекистон маданй меросини ўрганиш, асраш ва оммалаштириш жамиятини тузиш зарурлиги ҳақида” мазкур декларацияни қабул қилди. Турли мамлакатлардан Шарқ санъатини ўрганиш билан шуғулланаётган таниқли олимлар, археологлар, шарқшунослар, тарихчилар, санъатшунослар жамият аъзолари бўлиши мумкин. Мазкур жамият халқаро миқёсда, дунёнинг турли музей ва тўпламларади Ўзбекистон маданий мероси намуналарини тадқиқ этиш билан боғлиқ тадбирлар – кўргазмалар, тақдимотлар, маданий форумлар ўтказиши мумкин.
  • Конгресс иштирокчилари кўрсатилган меҳмондўстлик, шунингдек, маданият ва санъатни ривожлантиришга, Ўзбекистон маданий меросини асраб-авайлашга, дунё миқёсида илм аҳлини қўллаб-қувватлашга қаратилаётган юксак эътибор учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевга, мамлакат ҳукумати ва халқига миннатдорлик билдиришди.
  • Бутунжаҳон Ўзбекистон маданй меросини ўрганиш, асраш ва оммалаштириш жамияти экспертлар кенгаши таркибига конгресс илмий мажлиси ташкилотчилари ва модераторлари киритилади. “Ўзбекистон маданий мероси дунё тўпламларида” лойиҳасининг раҳбари ва муаллифи Ф.Абдухолиқовга халқаро илмий конгресс қатнашчилари материаллари ва таклифларини умумшлаштириш, келгусида ушбу лойиҳа доирасида билдирилган ташаббусларни амалга ошириш вазифалари юклатилади.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар