Россиянинг Москва шаҳридаги қурилиш майдонларидан бирида бир асрдан бери ётган инсон жасади қолдиқлари аниқланди, деб хабар берди Ria.ru нашри.
“2017 йилнинг 16 май куни Москва шаҳридаги қурилиш ишлари кетаётган қурилиш майдонида инсон жасади қолдиқлари аниқланди. Мутахассислар ўтказган текширувга кўра, жасад бундан юз йил илгари дафн этилгани маълум бўлди. Мазкур ҳолат юзасидан терговолди текширув ишлари олиб борилмоқда”, деб ахборот берди журналистларга Москва тергов қўмитаси раҳбарининг катта ёрдамчиси Юлия Иванова.
Айни пайтда воқеага ойдинлик киритилмоқда. Ўлим сабабини аниқлаш учун жасад суд-тиббиёт экспертизасига жўнатилди. Текширув натижалари бўйича процессуал қарор чиқарилади.