АсосийDunyo

​Нью-Йоркда одамларни босиб кетган автомашинани кузатув камераси суратга олди (Видео)

'​Нью-Йоркда одамларни босиб кетган автомашинани кузатув камераси суратга олди (Видео)'ning rasmi

АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида бир гуруҳ одамларни босиб кетган автомашина кузатув камералари томонидан суратга олинди, деб хабар берди Tvzvezda.ru нашри.

Бронксда яшовчи Рикардо Рохас Нью-Йоркнинг марказий майдонларидан бирида кетаётган одамларни босиб кетди. Оқибатда 22 киши жабрланди, 18 ёшли қиз эса воқеа жойида ҳалок бўлди.

Полиция бўлимида сўроқ қилинган Рохас одамларни босишига номаълум овоз сабаб бўлганлигини, унинг буйруғига асосан бу ишни амалга оширганини маълум қилди. Тестлар таҳлили Рохаснинг қонида чекиш орқали инсон организмига тушувчи номаълум модда бўлганлигини кўрсатди. Рохас полициядан ўзини отиб ташлашни илтимос қилди. Мазкур фожиа юзасидан АҚШ президенти Дональд Трампга ахборот берилди.


Бошқа янгиликлар