1

​Чархпалак аттракциони ағдарилиши оқибатида 2 аёл ва 1 бола тан жароҳати олди

ДУНЁ 20.05.2017, 10:59
Теглар: АҚШ
​Чархпалак аттракциони ағдарилиши оқибатида 2 аёл ва 1 бола тан жароҳати олди

Американинг Вашингтон штатидаги Порт-Таусенд шаҳридаги чархпалак аттракционида учаётган 2 аёл ва 7 ёшли бола унинг қулаши оқибатида тан жароҳати олди, деб хабар берди Tvzvezda.ru нашри.

Икки аёл ва бола ўтирган кабина 4,6 метр баландликка кўтарилганда ағдарилиб кетди. Улар металл қопламали майдонга қулади. Йиқилган аёллардан бири пастки кабинада ўтирган эркакни босиб қолди, эркак бундан жабрланмади. Тан жароҳати олган аёллардан бири оғир аҳволда вертолётда касалхонага олиб кетилди. Бола ва яна бир аёлнинг аҳволи қоникарли даражада. Чархпалак ағдарилишига нима сабаб бўлгани ўрганилмоқда. Воқеа юзасидан тергов ишлари олиб борилмоқда.

Шарҳлар

АҚШда 74 ёшли аёл банкни ўмарганликда айбланмоқда

29.04.2024, 18:03

АҚШнинг Огайо штатида яшовчи 74 ёшли Энн Маерс Фейрфилд шаҳридаги банкни ўмаришда айбланмоқда. Бу ҳақда zamon.uz хабар берди. Тинтув чоғида машинадан ўғирлик пайтида қўллангани айтилаётган тўппонча, шунингдек, аёлга тегишли...
АҚШ Фаластиннинг БМТга тўлиқ аъзо бўлиши ҳақидаги резолюцияни блоклади

19.04.2024, 17:02

Қўшма Штатлар Фаластинни БМТга тўлақонли аъзо сифатида қабул қилиш резолюциясини блоклади. Давлатлар ташкилот Хавфсизлик кенгаши йиғилишида вето ҳуқуқидан фойдаланди. Бу ҳақда “ТАСС” хабар берди.Ҳужжатни Хавфсизлик...
АҚШда қишки бўрон қурбонлари сони 50 кишига етди

27.12.2022, 10:08

АҚШда қишки бўрон туфайли камида 50 киши ҳалок бўлди, деб хабар берган NBC News. Телеканалнинг аниқлик киритишича, қурбонларнинг аксарияти - камида 14 нафари Нью-Йорк штати...
АҚШда энг замонавий "кўринмас" бомбардимончи самолёт намойиш этилди

03.12.2022, 12:40

АҚШ янги B-21 Raider стратегик бомбардимончи самолётини намойиш этди. Самолёт жаҳондаги илк олтинчи авлод бомбардимончиси ҳисобланади, дея ёзмоқда "zamon.uz".Унинг намойишида АҚШ мудофаа вазири Ллойд Остин иштирок этган."Бу...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1